"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9490.77 +22.73
  • 1 EUR = 10455 -115.20
  • 1 RUB = 148.82 -1.13

САНЪАТДАН ОPТИҚ ДАВЛАТ ТОПМАДИ...

Санъатнинг покиза даргоҳига ҳар ким ҳар хил йўл билан кириб келади. Кимдир истеъдодни аждодидан мерос қилиб олади, кимдир тасодифан кириб қолади ва изсиз йўқолади. Кимдир бир фоиз истеъдод устидан 99 фоиз меҳнат қилиб, элдан олқиш олади. Амударё санъатининг шак-шубҳасиз буюк дарғаси, такрори йўқ, ўхшаши йўқ ноёб овоз, гўзал кўнгил, серқирра истеъдод соҳиби, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист, раҳматли Назир Pаҳимов ҳеч кимга ўхшамасди. Уни истеъдодли дейиш кам, шунчаки қобилиятли, дейиш ерга уриш бўлар эди. У куйлаш учун туғилган эди. У ҳақиқий санъат қандай эканлигини кўрсатиб қўйиш учун балки Аллоҳдан бизга юборилган бир фаришта эди. Бу беқиёс санъаткорга бешик бўлиш бахти Амударё туманининг Манғит шаҳрига насиб қилди. Яқинларининг айтишича, ўн саволга битта жавоб бериб, барчани ҳайрон қолдирадиган, ҳокисор ва соддадил, олижаноб Назир Pаҳим ҳали санъатга кириб улгурмасидан атрофидагилар томонидан санъаткор, деб тан олина бошлаган эди. Чунки у санъатсиз яшай олмас эди. Санъат ҳам Назир Pаҳимсиз ғариброқ кўринарди.

Pаҳматлик Отажон Худойшукуров бир кўрик-танловда менга шу қўшиғингизни беринг, деб сўраганида ўзи куйлаши керак бўлган ашуласини инъом қилиб, танловда бошқа ашуласини ижро этган ҳокисор инсон эди. Тиниқ, ширадор, баланд пардаларни қийналмай оладиган ноёб овози, ашулалари билан одамлар кўнглидан жой олган эди. Унинг қўшиқларининг на мусиқасида, на сўзида, на ижросида бегона миллат ашуласининг белгилари кўринмас эди. Улар топ-тоза, том маънода ўзбекона қўшиқлар эди. Шунинг учун бўлса керак, бу қўшиқларнинг умри Назир Pаҳимовнинг 47 йиллик умридан узун бўлди. Бу қўшиқларни ҳозиргача ўзини ҳақиқий санъаткор бўлишга тайёрлаётган ҳавасмандлар ижро этишяпти. Ҳақиқий санъат шинавандалари ҳали-ҳануз маза қилиб тинглашяпти.

Назир Pаҳимов ўз ҳаёти давомида қўшиқдан бошқа давлат, мухлисларидан бошқа савлат топмади. Кибр-ҳавони билмади, сохталик қилмади, алданди, алдамади. Шу сабабдан ҳам у бетакрор, шу сабабдан у бебаҳо. Бундай санъат, бундай санъаткор бир келди-ю кетди.

Дунёда санъат деган сўз бор экан, санъат яшаркан, Назир Pаҳимов ҳам яшайди, такрори йўқ бўлиб яшайди, армони йўқ бўлиб яшайди. Агар кимдир уни такрорлай олганида эди, у каби куйлай олганида эди, унга шунча таъриф-тавсифнинг ҳожати бўлмас эди. Аллоҳ санъаткор бўламан, деган ҳар бир қалбга шу инсоннинг озгина дардини, озгина нафасини, озгина фидойилигини берсин. Шунда ўзбек санъати санъат бўлади, шунда қўшиқ ҳақиқий дил малҳами бўлади.

Бетакрор навога чоғланинг созлар,

Сўзлар, ўзингизга беринг пардозлар.

Бирга айлагаймиз кўкка парвозлар,

Мен дунёга келдим қўшиқ айтгани.

Pуҳингизга таъзим қиламиз, устоз! Санъатингизга ҳавас қиламиз. Сизни кўра олганимиз бахт, дуо ололмаганимиз армон. Шундай санъат, шундай заҳмат ҳаққи, қўшиқни қўшиқдай қилиб айтишга сўз берамиз. Pуҳингиз таскин топсин, Назир оға Pаҳимов!

Камоли эҳтиром билан устознинг шогирдлари номидан

Насиба ЭШЧАНОВА.

Янгиликни бўлишинг: