"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

Диққат, танлов!

  Маълумки, Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан 2016 йил 25 июндан 25 июлгача ўтказилган "Мустақиллик йилларида республика ҳаётининг турли соҳаларида эришилган ютуқлар ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилишга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш” мавзусидаги давлат гранти танлови якунига кўра "www.amunews.uz” ижтимоий-иқтисодий, маънавий - маърифий сиёсий ва ахборот веб-сайти таҳририятининг ҳам лойиҳаси ғолиб деб топилган эди.

   "www.amunews.uz” веб-сайтида "Welcome to Karakalpakstan” саҳифасини ташкил қилиш орқали  Қорақалпоғистондаги тарихий ёдгорликлар, қорақалпоқ халқининг номоддий маданий мероси ва бугунги фаровон ҳаётини хорижий аудитория ўртасида тарғиб қилиш” деб номланган лойиҳа доирасида "My country – my pride” ("Менинг юртим – менинг фахрим”) номли фотосуратлар танлови эълон қилинади.

  Танловни ўтказишдан мақсад Қорақалпоғистоннинг тарихий ёдгорликлари, маданий мерос объектлари, номоддий мерос дурдоналари, табиати, ноёб ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, жамиятдаги ҳамжиҳатлик ва миллатлараро тотувлик манзараларини халқаро жамоатчилик эътиборига етказишдан иборат.

  Танловга келиб тушган фотосуратлар "www.amunews.uz веб-сайтидаги "Welcome to Karakalpakstan”саҳифасига ҳамда facebook ва instagram ижтимоий тармоқларида жойлаштирилиб, танлов ғолиблари аниқлаб рағбатлантириб борилади.

 

Янгиликни бўлишинг: