"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

Қорақалпоғистон Pеспубликасининг табиати ва иқлими

Она каломи саноқли сўзларгагина қўшиб айтилади: она-Ватан, она тил, она табиат. Бeжизга она табиат дeмаймиз. Бола она бағрида ўсиб-улғайгани сингари инсоният ҳаёти ҳам тeварак-атрофимизни ўраб турган мана шу борлиқда кeчади. Шу боис, ҳар доим унга онага кўрсатилгандeк муносабатда бўлиш талаб этилади. Мамлакатимизда атроф-муҳит мусоффолигини таъминлаш, унинг нeъматлари, eр ости ва усти бойликларидан самарали фойдаланиш қонун билан кафолатланган. Айниқса, мустақилик йилларида шу мақсадда кўплаб қонун ва мeъёрий ҳужжатлар қабул қилиниб, уларнинг ижроси таъминланмоқда. Айтинг бундай юртнинг тупроғини кўзга тўтиё қилмай, табиатини сeвмай бўладими? Ерга чўп суқсанг, дарахт унади. 4,5 минг турдаги ёввойи ўсимликларнинг барчаси-доривор гиёҳ. Уларнинг 400 хили фақат бизнинг ўлкада ўсиши ҳам шундан далолатдир. Бизнинг асл мақсадимиз жаннатмонанд, дeя таърифланадиган ўлкамиз табиати,унинг ҳайвонот ва набобот оламини сақлашга жиддий эътибор қаратиш дeб ўйлайман. Зотан, кўчат экиб, боғ яратиш, шаҳар кўркига кўрк қўшиш, қишлоқ ҳаётини ободонлаштириш, она табиатимизни асраб-авайлаш ҳар биримизнинг фарзандлик, фуқаролик бурчимиздир.

Мамлакатимизда экологик муаммоларни юмшатиш, биохилма-хилликни сақлаш ва қайта тиклашга йўналтирилган тизимли тадбирлар ҳаётга изчил татбиқ этилмоқда.  Орол денгизи сувининг кескин камайиб кетиши оқибатида юзага келган экологик муаммоларнинг атроф-муҳитга, ўсимликлар дунёси ва ҳайвонот оламига таъсири, турли антропоген таъсирлар, браконьерлик оқибатида биологик хилма-хилликка етказилаётган зиён, айрим турларнинг камайиб, йўқолиб кетаётгани каби муаммолар мавжуд.

Қорақалпоғистонда учрайдиган кўпгина балиқ, ўсимлик, қушлар, ҳайвонларнинг киритилгани она табиатимизга етарлича ғамхўрлик кўрсатилмаётганидан дарак беради.

Қорақалпоғистон Pеспубликасида "Сайғоқ” давлат буюртмахонаси, "Судочье” орнитологик давлат буюртмахонаси фаолият кўрсатмоқда. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги қонун талаблари асосида ушбу буюртмахоналар ҳудуди режимини сақлаш, ҳайвонот ва наботот дунёсини муҳофаза қилиш бўйича давлат назорати ўрнатилган. 

Қорақалпоғистон Pеспубликасида 2005-2012 йилларда БМТ Тараққиёт дастурига мувофиқ Глобал экологик жамғармаси иштирокида Амударё дельтасида тўқайзорларни асраш ва муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар тизимини мустаҳкамлаш лойиҳаси амалга оширилди. Ушбу лойиҳага кўра, умумий майдони 68 минг 717 гектар, шундан муҳофаза қилинадиган ҳудуди 11 минг 568 гектар бўлган "Қуйи Амударё биосфера резервати” ташкил этилди. Бу ерда турли ҳайвонлар, хусусан, Бухоро буғуларини муҳофаза қилиш, уларнинг яшаши ва кўпайиши учун қулай шароит яратилди. 
Устюрт текислигида сайғоқларни муҳофаза қилиш ва уларнинг яшаши учун қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 июлдаги "Мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналарини барпо этиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида "Сайғоқ” давлат буюртмахонаси базасида беш участкани ўз ичига олган 628,3 минг гектар майдон ажратиш белгиланди. Бу участкаларда сайғоқлар ва бошқа кам учрайдиган ҳайвонлар яшаши учун етарли шарт-шароит – серўтлоқ яйловлар, сув манбалари яратилган.

Қорақалпоғистон иқлими ўта континентал, қуриқ, ёзи  иссиқ, қиши совуқ ва кам ёғингарчилиги билан хусусиятланади. Континенталлиги катта суткалик, ойлик, мавсумий ва йиллик ҳаво даражасининг тушиб-чиқиши, қуриқлиги – кам ёғингарчилиги билан хусусиятланади.

Қорақалпоғистон қиши ўта қаҳрли. Энг совуқ ой – январь, ҳавонинг ўртача ойлик даражаси - -5.  Айрим йилларда ҳаво даражасининг энг паст  кўрсаткичи – -3дан –32, -35 даражагача. Қиши камқорли. Қор қатлами беқарор. Қишнинг қор қатламли даври 1дан 44 кунгача. Ўртача қор қалинлиги 4-5 см, баъзан ундан ошади. Қиш даврида ҳавонинг нисбий намлиги 61дан 74 фоизгача оралиқда. Ёғин йил давомида 70-90 мм гача тушади ва эрта баҳор ва куз даврига тўғри келади.

Мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларига қараганда Қорақалпоғистон Pеспубликаси табиати ва иқлими деҳқончилик ва зироатчилик учун анча ноқулай. Бироқ, илмий изланишлар натижасида барча экин турларининг тезпишар ва ҳосилдор навлари яратилгани мазкур ҳудудда ҳам одамларнинг дастурхони тўкин бўлишини таъминлаётир.

(Фото - http://sovminrk.gov.uz)

Янгиликни бўлишинг: