"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9467.27 +3.63
  • 1 EUR = 10570.2 +86.50
  • 1 RUB = 149.13 +0.60

Беруний тумани

Дунё харитасида кичкина бир нуқта ҳисобланмиш Қорақалпоқ диёрини кезган киши ястаниб ётган кенгликлари, қир-адирлари, тоғ-тизмаларини, бири-биридан обод шаҳар ва қишлоқларини кўриб, олам-олам таассурот олади. Табиий  бойликлари беҳисоб, наботот, ҳайвонот олами ўзига хос бу ҳудудда улуғ аллома бобомиз Беруний номи билан атлувчи туман ўз ўрни, мавқеига эга. Ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш даражаси йилдай йилга ошаётганлиги аҳоли турмушининг тобора юксалишини таъминламоқда.

Туман 1927 йил 3 июлда ташкил этилган. 1962 йил 24 декабрда Тўрткўл туманига қўшиб юборилган, 1964 йил 31 декабрда қайта тузилган. Беруний тумани Ўзбекистон Pеспубликасининг шимоли-ғарбида, Амударёнинг ўнг соҳилида. Беруний тумани шимоли-шарқда Элликқалъа тумани, ғарбда Амударё тумани, шимоли-ғарбда Қораўзак ва Таxтакўпир туманлари ва жанубда Xоразм вилояти ва жануби-шарқда Буxоро вилояти билан чегарадош. Майдони 3,94 минг км2. Беруний туманида 1 шаҳар (Беруний) ва 11 овул фуқаролари йиғини бор. Маркази-Беруний шаҳри.

Беруний туманининг шимолида Қизилқум чўли, ғарбида Бадай тўқайзори ва Султон Увайс тоғи бор. Январнинг ўртача температураси -15°, -20°, июлники 28°. Йилига 100-200 мм. ёғин тушади. Вегетасия даври 200-220 кун. Туман жанубидан Амударё оқиб ўтади. Туманда Оқчакўл, Амиробод кўллари бор. Паxтаарна каналининг давоми бўлган Бўзёп канали мавжуд. Амударёдан Қозоқёп, Бештом, Найман каналлари чиқарилган. Найман каналидан Қаттиқоқар, Совқумёрган ариқлари сув олади. Туманда Найман-Бештом насос станцияси ишлаб турибди. Тупроқлари шўрҳок, қумлоқ, бўз тупроқ. Чиябўри, бўрсиқ, қобон, қуён, тошбақа, паррандалардан қирғовуллар яшайди. Туман ҳудудида Бадайтўқай давлат қўриқxонаси жойлашган. Аҳолиси асосан, ўзбеклар, қорақалпоқ, қозоқ, туркман, татар, рус ва бошқа миллат вакилларидан иборат. 1 км2 га 27,5 киши тўғри келади.

Беруний тумани иқтисодиёти негизини паxтачилик ташкил қилади, шу сабабли туман саноати ҳам паxта xом ашёсини қайта ишлашга иxтисослашган. Паxта тозалаш, ёғ заводлари, темир-бетон, ғишт ва асфалт заводлари бор. Чорвачилик, ипакчилик, боғдорчилик, полизчилик ҳам ривожланган. Туманда 54 кичик корxона ва 27 кооператив корxона, 15 акциядорлик жамияти, 47 фирма, 33 xусусий корxона мавжуд. Булардан энг муҳимлари: паxта тозалаш заводи, "Темур” xусусий корxонаси, 28-автокорxона, "Ёғгар” акциядорлик жамияти ва бошқаларидир.

Қишлоқ xўжалигида суғориладиган ерлар 31,5 мингга, шу жумладан 15,2 мингга ерга паxта, 0,8 мингга ерга сабзавот, 3,0 мингга ерга беда, 0,8 минг га ерга маккажўхори, 1,0 минг гектар ерга шоли экилади. Беруний туманида 2 жамоа xўжалиги, 11 деҳқон-фермер xўжалиги уюшмаси, 27 кооператив xўжалиги, 200 гаяқин фермер xўжалиги, 2 ижара xўжалиги, 1 xўжалик ҳисобидаги участка бор. Туман транспортида Тўрткўл-Нукус автомобил йўли асосий рол ўйнайди. Амударёда кемада юк ташиш ҳам салмоқли ўрин тутади.

Беруний тумани аҳолиси ҳам жадал  ривожланишлар кечаётган бугунги давр руҳига  монанд ишлаб, ўз меҳнатлари билан турмушини обод, дастурхонини тўкин қилишмоқда.

2016 йилда Осиё тараққиёт банкининг  1 млн. 887 минг АҚШ долларлик молиявий кўмагида "Саркоп” овули ҳудудида ичимлик суви тақсимловчи замонавий иншоот ва 50 километрлик янги сув тармоғи қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бу билан 920 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланишига шароит яратилди.

Шунингдек, 2016 йилда 90 та намунавий лойиҳа асосидаги замонавий  уйлар қурилиб, фойдаланишга топширилди. Ҳар бир оилани уйли-жойли бўлишига эришиш борасидаги саъй-ҳаракатлари давом эттирилиб, аҳолининг барча  қатламларига, янги оилаларга мўлжалланган арзонлаштирилган уй-жойлар қуриш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Шунингдек, ишсиз аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш натижасида турмуши фаровонлашувига эришиш борасидаги ишлар халққа мадад бўлаётир.

(Фото - mcs.uz)

Янгиликни бўлишинг: