"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

АЁЛЛАP ҲАМИША ФАОЛ

Мустақиллик йилларида амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида аввало инсон манфаати, оилалар тинчлиги, хотин-қизларнинг ижтимоий-маънавий, сиёсий ва тиббий маданиятини ошириш, маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлаш, ўсиб келаётган ёш авлодни айниқса, хотин-қизларни спортга кенг жалб қилишдек эзгу мақсадлар мужассам. Туман хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан 2013 йил 2 март куни Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб ўтказилган "Аёл оила кўрки” деб номланган тадбир кўпчиликка манзур бўлди. Туман маданият уйида бўлиб ўтган бу танловга келганлар маданий ҳордиқ чиқариш билан бир қаторда ўзларига керакли билим ва кўникмаларини оширдилар. Айниқса, қатнашувчилар томонидан саҳнада ижро этилган алла янграганда зал сув сепгандай жим-жит бўлиб қолди. Саҳна кўринишлари ҳам томошабинларга жуда манзур бўлди. 2013 йил 4 март куни Нукус Давлат педагогика институти қошидаги 3-сонли Амударё академик лицейида бўлиб ўтган "Соғ танда - соғ ақл” деб номланган анъанавий хотин-қизлар спорт мусобақаси ҳам жуда қизиқарли ўтди. Бу танловда туман тиббиёт бирлашмаси, мактаб ўқитувчилари ҳамда туман маҳаллаларининг диний маърифат ва маънавий аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиларидан тузилган жамоалар иштирок этдилар.

Баҳор байрамларини ҳар биримиз кўтаринки кайфиятлар билан ўтказдик. Наврўз байрами арафасида менга Ўзбекистон "Маҳалла” хайрия жамоат фонди Pеспублика бўлими бошқаруви раиси М.Аҳмедов яхши ишларимни эътироф этиб "Фахрий ёрлиқ”топширди. Бундан кўнглим тоғдай кўтарилди. Янада дадиллик ва шижоат билан ишга киришдим.

Айни кунларда маҳалламиз ҳудудини янада ободонлаштириш, ҳашарлар уюштириш, бу ишларда бутун маҳалламиз аҳлининг фаол иштирокини таъминлашга интилаяпмиз. Чунки, маҳалламиз – ўз уйимиз, хонадонимиз, улуғ мамлакатимизнинг қутлуғ остонаси. Остонамиздан бошланадиган Ватан тупроғини гуллатиш эса барчамизнинг бурчимиздир.

Моможон PАҲИМОВА,

"Ойбек"номли МФЙ маслаҳатчиси.
Янгиликни бўлишинг: