"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7997.95 -28.83
  • 1 EUR = 9396.79 -201.29
  • 1 RUB = 128.37 -1.63

Шавкат Миромонович билан ўтган 1 йил!

14 декабрь куни Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти қасамёдини қабул қилганига бир йил тўлади.

Шавкат Мирзиёев билан ўтган бир йил давомида Ўзбекистон ҳаётининг барча соҳаларида жиддий ўзгаришлар содир бўлди.

Айниқса сезиларли ислоҳотлар таълим тизими, давлат бошқаруви, ички ишлар органлари, тиббиёт, молия ва тадбиркорлик тизимларида амалга оширилди.

Ундан ташқари, Ўзбекистонда 2017-2021 йилларга мўлжалланган, ҳаётнинг барча жабҳаларини қамраб олувчи – Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинди.

Ўзбекистон президенти 12 ой давомида 14та халқаро ташриф амалга оширди. Улар орасида Хитой, Pоссия, Қозоғистон, Жанубий Корея ва АҚШ каби мамлакатлар бор. 

Sputniknews нашри Шавкат Мирзиёев бошқарувида ўтган бир йил ҳақида инфографика тайёрлади. Қуйида мазкур инфографика билан батафсил танишинг.

Янгиликни бўлишинг: