"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8181.08 +1.34
  • 1 EUR = 9427.06 -41.77
  • 1 RUB = 122.73 -3.84

2017 йил давомида Амударёда 7 та бўш иш ўринлари ярмаркалари ўтказилди

Туманимизда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда.

2017 йил давомида туманда 7 та бўш иш ўринлари ярмаркалари ўтказилиб, уларда 267 та корхона ва ташкилотлар 724 та бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар.

Ушбу ярмаркаларга таклиф этилган 743 нафар фуқаролардан 168 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди. Ишга жойлаштирилган фуқароларнинг 84 нафарини аёллар, 114 нафарини эса ёшлар ташкил қилади.

А.Жуманиёзов.

Янгиликни бўлишинг: