"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7787.81 -26.42
  • 1 EUR = 9100.06 -76.86
  • 1 RUB = 124.54 -0.19

КУТУБХОНАГА САЁҲАТ

Ўсиб келаётган ёш авлод қалбида буюк маънавий мерос – мумтоз ва ҳозирги замон ўзбек адабиёти намоёндалари ижодига ҳурмат ва меҳр туйғуларини уйғотиш, уларни китобхонликка кенг жалб қилиш орқали юксак Ватанпарварлик, ҳалқпарварлик ҳамда маънавий қадриятларга садоқат руҳида тарбиялашга ҳисса қўшиш мақсадида 2018 йилнинг 11 январь куни туманимиздаги 38-сонли умумтаълим мактабининг бир гуруҳ ўқувчи-ёшларининг “Жайхун илҳомлари” ННТ қошидаги кутубхонага саёҳати ташкил этилди.

Мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси , “Жайхун илҳомлари” ННТ аъзоси Инобат Отажонова ҳамда “Тараққиёт кўзгуси” газетаси махсус мухбири Pобия Йўлдошева томонидан ташкил этилган ушбу тадбир орқали ўқувчи-ёшлар 4000 дан зиёд китоб фондига эга кутубхона фаолияти билан яқиндан танишдилар. ННТ котибаси Дилдора Абдураҳмонова уларни соҳалар бўйича китобларнинг жойлашуви билан таништириб, кутубхонада ўтказилаётган турли мавзудаги маданий-маърифий тадбирлар ҳақида маълумот берди.

“Тараққиёт кўзгуси” газетаси махсус мухбири Pобия Йўлдошева кутубхонадаги ноёб китоблар, хусусан, Фирдавсийнинг “Шоҳнома” асари, “Темур тузуклари”, Алишер Навоийнинг 10 жилдлик асарлари тўплами, 100 жилдлик Қорақалпоқ фольклори, 5 жилдлик ўзбек тилининг изоҳли луғати, И.А.Каримовнинг асарлари ҳақида ўқувчи-ёшларга сўзлаб берди.

Шундан сўнг ўқувчи-ёшлардан 10 нафари кутубхона аъзолигига қабул қилиндилар.

Ўқувчи-ёшлардан Лобар Оллоёрова, Ирода Ердошевалар кутубхонага саёҳатдан олам-олам завқ олганини, бундан кейин тез-тез ННТ кутубхонасига келиб туражакларини билдирдилар.

Китоблар оламига қилинган ушбу саёҳат ўқувчи-ёшларда катта таассурот қолдирди.

 

P.Йўлдошева.

Янгиликни бўлишинг: