"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

ПPАГА ШАҲPИДАН ХУШХАБАP

Туманимиз спорти юлдузларидан бири, дзю-до кураши бўйича Қорақалпоғистон, Ўзбекистон чемпионатлари ҳамда бир неча марта халқаро турнирлар ғолиби, Қорақалпоқ Давлат Университети талабаси, дзю-до кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шарофиддин Болтабоев яна бир нуфузли мусобақа ғолиби бўлди.

2018 йилнинг 2-4 март кунлари Чехия Pеспубликаси пойтахта Прага шаҳрида, дзю-до кураши бўйича катталар ўртасида бўлиб ўтган Европа кубоги очиқ биринчилиги мусобақаларида ўзининг жаҳонда энг кучли дзю-до курашчиси эканлигини намоён этди.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон Pеспубликаси терма жамоаси сафида, 81 килограмм вазн тоифасида гиламга чиқиб, Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Шарофиддин Болтабоев фахрли 3-ўринни эгаллаб, мусобақанинг бронза медалига сазовор бўлди.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

Янгиликни бўлишинг: