"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7883.99 -26.37
  • 1 EUR = 9150.95 -156.16
  • 1 RUB = 124.89 -2.72

Профилактика инспектори ўқувчилар даврасида

Яқинда 22-сонли мактабда “Вояга етмаган ёшлар орасида гиёхванд моддаларнинг тарқалишига қарши кураш” мавзусида 9-10-синф ўқувчилари иштирокида давра сухбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, фан тўгараклари, спорт тўгаракларига жалб қилиш бўйича “Чойкўл”ОФЙ профилактика инспектори, майор Икром Султоновнинг суҳбати ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди. Шунингдек, туман ИИБ ходими Нодир Давлетов вояга етмаган ёшларнинг тунги вақтлар турли хил кўнгилочар жойларда ота-оналарининг кузатувисиз юриш ҳолати аниқланса ёки ўқувчи томонидан сабабсиз дарс қолдирилса, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг белгиланган моддаларига кўра жарима жазосига тортилиши, гиёҳванд моддаларнинг қандай салбий оқибатларга олиб келиши ҳақидаги видео лавхаларни ўқувчилар эьтиборига ҳавола этди.

Давра суҳбатида ўқувчи-ёшлар ҳам ўз фикрлари билан фаол иштирок этдилар

Умида Ердошева,

22-сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси,

“Ёш мухбирлар” тўгараги аъзоси.

Янгиликни бўлишинг: