"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7790.2 +7790.00
  • 1 EUR = 8888.62 +8888.00
  • 1 RUB = 115.07 +115.00

ФАХPИЙЛАP МАМНУН БЎЛДИЛАP

Хотира ва қадрлаш куни арафасида турли ташкилотлар ходимлари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг хонадонларида бўлиб, уларга ғалабага қўшган ҳиссалари учун миннатдорлик билдирмоқдалар.

Прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан ҳам шундай тадбирлар ташкил этилди.

Бюро ходимлари тумандаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг хонадонларига ташриф буюриб, фахрийлар ҳолидан хабар олишди.

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Pеспубликаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Юлдашев, бошқарма ходими М.Давлетқиличев, Мажбурий ижро бюроси туман бўлими бошлиғи З.Саидмамудовлар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари – Қипчоқ овулида яшовчи Ўтамурод Бозорбоев, Навоий номли маҳаллада яшовчи Собир Нуруллаев ва “Боғ” маҳалласида яшовчи Йўлдош Ортиқовлар хонадонида бўлишди. Улар фахрийларга ҳурмат кўрсатиб, турли совғалар топширди.

Шунингдек, уруш фахрийларига Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг кўрсатмасига асосан электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви истеъмоли учун 300 минг сўмлик тўловларни амалга ошириш имконини берувчи гувоҳномалар топширилди.

Уларга мазкур ҳужжат бюронинг туман бўлимига тақдим этилиши билан тегишли тўловлар дарҳол амалга оширилиши тушунтирилди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ўтказилаётган меҳр-оқибат, бағрикенглик ва умуминсонийлик тадбирларидан фахрийлар ниҳоятда мамнун бўлдилар.

А.Юлдашев, Қорақалпоғистон Pеспубликаси

Мажбурий ижро бошқармаси бошлиғи ўринбосари.

З.САИДМАМУДОВ, Мажбурий ижро бюроси туман бўлими бошлиғи.

Суратда: МИБ ходимлари Иккинчи жаҳон уруши фахрийси

Ўтамурод бобо Бозорбоевга коммунал тўловларни

амалга ошириш имконини берувчи гувоҳномани топширмоқдалар.

Янгиликни бўлишинг: