"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8181.08 +1.34
  • 1 EUR = 9427.06 -41.77
  • 1 RUB = 122.73 -3.84

Дала атрофи ерларидан қандай фойдаланилмоқда?

Амударё туманида 15 минг 550 гектар майдонга чигит экилган бўлиб, уруғ экилган майдонларнинг дала атрофлари 2 минг 268 километрни ташкил қилади.

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва фермер хўжаликларининг даромадини ошириш, бозрларда тўкинчиликни таъминлаш ҳамда экспортга маҳсулот чиқариш мақсадида дала атрофларининг 453,5 км қисмига ошқовоқ, 680,4 км ерига маккажўхори, 113 км майдонига аччиқ қалампир, 135,9 км ерига булғор қалампири, 317,5 км қисмига помидор, 226,9 км ерига бақлажон ва 340,3 км қисмига дуккакли экинлар (мош, ловия) экиш режалаштирилган.

Айни кунларда дала атрофига ўз вақтида қўшимча экинлар эккан фермер хўжаликлари майдонларида уруғлар бир текис униб чиқмоқда. Эндиликда фермер хўжаликлари пахта ва ғалла тарбияси билан бир қаторда дала атрофига экилган қишлоқ хўжалиги экинларини ҳам сифатли парваришлаб, мўл ҳосил олиш учун ҳаракат қилмоқдалар.

(Фото - http://auz.uz)

Янгиликни бўлишинг: