"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8181.08 +1.34
  • 1 EUR = 9427.06 -41.77
  • 1 RUB = 122.73 -3.84

Амударёда 200 гектар ерга пахта экилмайдиган бўлди. Ўрнига қандай экинлар экилади?

Маълумки, паст рентабелли, сув таъминоти оғир, кам ҳосилли ерларга пахта ўрнига бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини экиш нафақат фермер хўжаликларининг даромадини оширишга, балки, дастурхонларимиз тўкинлигини таъминлашга ҳам хизмат қилади. Бу йил Амударё тумани бўйича 155 та фермер хўжаликларининг жами 200 гектар ана шундай майдонларига пахта ўрнига кунжут экилади.

Бундан ташқари, тумандаги 35 та фермер хўжаликларининг жами 150 гектар майдонига соя экиш режалаштирилган. Бунинг учун ҳар бир гектарига 70 кг дан, жами 10,5 тонна “Селекта” навли соя уруғлиги олиб келинган ва айни кунларда экиш ишлари деярли якунланди.

(Фото -  http://sgp.uz)

Янгиликни бўлишинг: