"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7790.2 +7790.00
  • 1 EUR = 8888.62 +8888.00
  • 1 RUB = 115.07 +115.00

ИСТЕЪМОЛЧИГА ҚЎЙИЛГАН МИЛЛИОНЛАБ ҚАPЗДОPЛИК БАPТАPАФ ҚИЛИНДИ

Туман Истеъмолчилар ҳуқуқиларини ҳимоя қилиш жамияти ҳуқуқлари бузилганлиги бўйича мурожаат қилган истеъмолчиларга яқиндан ёрдам кўрсатиб келмоқда.

Яқинда  туманимизда яшовчи фуқаро Х.Якубова туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини химоя қилиш жамиятига истеъмолчи сифатида ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ёрдам кўрсатишни сўраб  мурожаат қилди. Х.Якубова хонадонида фойдаланаётган табиий газдан карздорлиги тўғрисида МИБ томонидан огоҳлантирилгандан кейин “Қорақалпоғистонгаз” филиали 6-сонли туманлараро газ таъминоти участкаси идорасига бориб ҳисоб рақамини текширтирганида 2014-2017 йилларнинг бир неча ойлари ҳисобига 3 395 423 сум қарздорлиги мавжуд деб кўрсатилганлигини аниқлаган. Бу ҳақда жамиятнинг facebook'даги саҳифасида маълум қилинган.

Х.Якубова табиий газ тўловини ҳар ойда тўлаб турганлигини ва буни исботлайдиган ҳужжатлари (квитанциялари) борлигини тушунтирган. Ҳар ойда хонадонда ишлатилаётган табиий  газ учун олдиндан пул тўлаб қўйганига ва бу ҳақда  маълумотномаси борлигига қарамасдан унга асоссиз равишда қарздорлик ёзилган.

Жамият ходимлари туман газ таъминоти участкаси ходимлари билан биргаликда истеъмолчининг ёзма мурожаатини ўрганиб чиқиб, унинг табиий газдан фойдаланганлиги бўйича ҳеч қандай қарзи йўқлигини аниқлади.Тегишли ҳужжатлар асосида Х.Якубованинг қарздор эмаслиги исботланди ва истеъмолчининг муаммоси ҳал қилинди.

О.Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: