"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7997.95 -28.83
  • 1 EUR = 9396.79 -201.29
  • 1 RUB = 128.37 -1.63

ИЖОДКОPЛАP МАКТАБГА ТАШPИФ БУЮPДИЛАP

“Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти ва “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида ўтказилаётган “Оммавий китобхонлик ойлиги” доирасида шу кунгача туманимизнинг турли ҳудудларида “Сайёр китоб карвони”, “Кўчма китоб дўкони” каби кўплаб тадбирлар, “Энг яхши совға - китоб”, “Кутубхонага китоб совға қиламан” каби акциялар ўтказилди.

Ўсиб келаётган ёш авлод кўнглида китоб мутолаасига иштиёқ уйғотиш, мутолаа маданиятини тарғиб этиш ва китобхонлик оммавийлигига эришиш мақсадида ташкиллаштирилган ойлик доирасида 16 май куни яна бир тадбир - 40-сонли мактабда ўқувчи ёшларнинг ижодкорлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Беруний тумани “Халқ минбари” газетасида мухбирликдан муҳаррирликкача бўлган масъулиятли лавозимларда ишлаган, "Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналист” фахрий унвони соҳиби, ҳозирги кунда “Беруний авлодлари” жамоат фонди раиси, “Фахрия” шеърлари тўплами ва “Беруний авлодлари” номли ижтимоий-публицистик асар муаллифи Қурбонбой Шониёзов, “Жайхун илҳомлари” ННТ раиси Аҳмад Нафасов, “Тараққиёт кўзгуси” газетаси махсус мухбирлари Олламберган Жуманиёзов, Pобия Йўлдошева, Ойгул Pажабовалар иштирок этдилар.

Тадбирни мактаб директори Санобар Хўжамуродова очди ва Аҳмад Нафасов бошқариб борди.

Учрашув шеърхонлик, суҳбат, савол-жавоблар тарзида давом этди. Шу ўринда бир нарсани таъкидлаш жоизки, туманимиз таълим муассасалари ичида ўз нуфузига эга мазкур мактабда китобсеварлар, ижодкор ўқувчилар кўпчиликни ташкил этади. Табиийки, улар учун ижодкорлар билан учрашиш, дилдан суҳбатлашиш, ижод намуналарини тинглаш ва ўзларининг машқларини меҳмонларнинг  эътиборига ҳавола этиш эсда қоларли ва қизиқарли воқеа бўлди.

Тадбир сўнгида мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Сайёра Жумамуродова меҳмонларга ташриф учун чуқур миннатдорчилик билдирди.

Севара Исмоилова, Амударё академик лицейи ўқувчиси.

Янгиликни бўлишинг: