"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7790.2 +7790.00
  • 1 EUR = 8888.62 +8888.00
  • 1 RUB = 115.07 +115.00

ИСТЕЪМОЛЧИ ҲУҚУҚИ ҲИМОЯ ҚИЛИНДИ

Амударё туманининг Қиличбой овулида яшовчи фуқаро С. Эркаев дўкондан янги сув чиқарувчи дастгоҳ сотиб олган. Аммо унинг томорқа ерларини суғоришда фойдаланиш мақсадида 495000 сўмга сотиб олган насоси бир кунга ҳам етмай ишдан чиқиб қолган.

С. Эркаев носоз насосни дўконга қайтариб олиб бориб, янгисига алмашлаб беришни илтимос қилади. Шунда сотувчи харидорга қўпол муомалада бўлади ва носоз насосни янгисига алмашлаб бермаслигини айтади.

Шундан кейин истеъмолчи С. Эркаев бу масала бўйича туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ёзма равишда мурожаат қилган. Истеъмолчи мурожаати ўрганиб чиқилиб, сотувчига қонун доирасида унинг ҳақ-ҳуқуқлари тушунтирилган ва харидорнинг носоз насос учун тўлаган 495000 сўм пули қайтариб олиб берилган.

Истеъмолчи С. Эркаев амалий ёрдам учун туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ўз миннатдорчилигини билдирди.

А. Жуманиёзов.

Янгиликни бўлишинг: