"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7790.2 +7790.00
  • 1 EUR = 8888.62 +8888.00
  • 1 RUB = 115.07 +115.00

ЁШЛАP БИЛАН УЧPАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Ёшлар иттифоқи ёшларнинг ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини янада оширишда, ўз мақсадларига етишишларида тўғри йўл кўрсатиб таянч ва маслакдош бўлиб келмоқда. Бу борада иттифоқ томонидан амалга оширилаётган тадбирлар ёшларни бир мақсад йўлида жипслаштириб, улардаги ватанпарварлик, бурчга содиқлик каби туйғуларни янада мустаҳкамламоқда.

Иттифоқнинг туман Кенгаши ҳам ёшлар ўртасида турли тарғибот-ташвиқот тадбирлари, танловлар ташкил этиб, уларнинг ҳаётига чуқур кириб бормоқда. Ташкилот томонидан бу бўйича олиб борилган ишлар ва яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш мақсадида Ўзбекистон Pеспубликаси Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Дилноза Каттаханова туманимизга ташриф буюрди.

Ташриф муносабати билан 65-сонли мактабда учрашув кечаси ўтказилди. Учрашувда ёшлар етакчилари ва сардорлар билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Сўнгра қўғирчоқ театри томошалари ва ёшлар ижросидаги мусиқий дастур намойиш этилди.

Учрашув барчада катта таассурот қолдирди.

Жавлонбек Йўлдашев,

Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши

Пресс клуб етакчиси.

Янгиликни бўлишинг: