"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8181.08 +1.34
  • 1 EUR = 9427.06 -41.77
  • 1 RUB = 122.73 -3.84

ОИЛА ҚАДPИЯТЛАPИ – МУСТАҲКАМ ОИЛАНИНГ АСОСИ

Аёлнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, оила ва оила институтини янада мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш, оналик ва болаликни муҳофаза этиш, аёл-қизларнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш, оилада тиббий маданиятни юксалтириш ҳамда эрта турмуш қуришнинг олдини олиш масалалари бугунги кунда туман хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Pеспублика “Оила” илмий-амалий маркази туман бўлимининг долзарб вазифаси ҳисобланади. Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг жорий йил, 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўгрисида” ги Фармони ва ушбу Фармонга мувофиқ ишлаб чиқилган Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳияти айнан шу каби вазифалар ижросини таъминлашдан иборат.

Яқинда туман хотин-қизлар қўмитаси, Pеспублика “Оила” илмий-амалий маркази туман бўлими, “Маҳалла” жамоат фонди туман бўлимлари ҳамкорлигида Назархон овулида бўлиб ўтган йиғилишда юқоридаги Президент фармони ва Давлат дастури доирасидаги вазифаларнинг амалий ижросига алоҳида эътибор қаратилди.

Йиғилишни туман ҳокими муовини, хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Аҳмедова очди ва олиб борди.

Ошкора ва самимий мулоқот тарзида бўлиб ўтган йиғилишда Марям Аҳмедова ёш оилаларни мустаҳкамлашда кекса авлод вакилларининг ўрни, оила тутумлари, оила қадриятлари, урф-одат ва анъаналарини ёш авлод онгига сингдириш, уларни миллий менталитетимиздан келиб чиққан ҳолда юксак инсонийлик, ватанпарварлик ва меҳр-оқибат руҳида тарбиялаш, ҳар бир боланинг меҳнатсевар, одоб-аҳлоқли, илмга интилувчан бўлиб вояга етишини таъминлаш бўйича қимматли фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Шундан сўнг “Оила” илмий-амалий маркази туман бўлими рахбари Гулшод Юсупова оилада қиз бола тарбияси, эрта турмуш қуришнинг, қариндошлар никоҳининг зарарли оқибатлари ва бундай номақбул никоҳларнинг олдини олиш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Шу баробарида, фарзандларимизнинг имон-эътиқодли, иболи ва ҳаёли, интизомли бўлиб вояга етишларида оилада ота-оналик вазифалари хусусида ҳаётий мисоллар орқали тушунчалар берди.

Йиғилишда иштирок этган худуддаги фермер хўжаликлари рахбарлари, таълим, маданият ва тиббий муассасалар ходимлари, ишлаб чиқариш корхоналари рахбарлари ҳамда овулнинг кўпни кўрган ибратли оилалар соҳиблари, обрўли уй бекалари, шунингдек ёш оилалар аъзолари овул аҳли амал қиладиган ва ҳамиша қадрлайдиган урф-одатлар, анъана ва қадриятларни ўсиб келаётган ёш авлод қалбига сингдириш, овул ёшлари ўртасида тадбиркорлик, ишбилармонлик муҳитини яратиш ва шу асосда бўш иш ўринлари сонини кўпайтириб, ёшларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан ўзлари амалга ошираётган ишлар ва янги режалар ҳақида ўзаро фикр алмашдилар.

Гулжаҳон ИБPАГИМОВА, туман хотин-қизлар қўмитасининг

хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда

маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш

бўйича мутахассиси.

Янгиликни бўлишинг: