"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7790.2 +7790.00
  • 1 EUR = 8888.62 +8888.00
  • 1 RUB = 115.07 +115.00

Сув танқислиги салбий таъсирини юмшатиш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни ташкил этишга бағишланган тадбир ўтказилди

Жорий йил кўклами об-ҳавоси меъёридан салқин ва қуруқ келганлиги сабабли сув танқислиги келиб чиқаётгани аграр соҳа ходимларидан бор имкониятлардан оқилона фойдаланиб, экин майдонларидан мўл ҳосил етиштиришдек тадбиркорликни, олимкорликни талаб этмоқда, деҳқончиликка янги инновацияларни, технологияларни, илм-фан ютуқларини, илғор тажрибаларни кенг жорий этиш муҳим вазифага айланмоқда.

Шу йилнинг 5 июнида Чойкўл овулидаги “Нуруллаев Бунёдбек” фермер хўжалиги пахта даласида 2018 йилда сув танқислигининг салбий таъсирини юмшатиш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни ташкил қилиш бўйича семинар ўтказилди.

Семинарга туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими, мавжуд ММТПлар, фермер хўжаликлар, сув истеъмолчилари уюшмалари раҳбарлари, тижорат банклари туман филиаллари раҳбарлари иштирок этдилар.

Семинарни туман ҳокими С.Йўлдашев очди ва туманимиз деҳқонлари олдида экин-тикин ишлари учун ноқулай келган об-ҳаво шароитида ҳам юқори ҳосил етиштиришга эришишдек долзарб вазифа турганлиги, давом этаётган сув танқислиги салбий оқибатларини юмшатиш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш борасида олиб борилаётган ишларга тўхталди.

Туманда 2018 йил ҳосили учун экилган қишлоқ хўжалиги экинларининг вегетация даврида суғориш ишлари учун жами 602.6 млн. метр куб сув лимити ажратилган бўлиб, айни кунгача шу лимитнинг 14 фоизи ўзлаштирилди. Сув танқислиги салбий таъсирини юмшатиш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида экинларни навбатлаб суғориш, шарбат усулида суғориш амалга оширилмоқда. Шунингдек, 5 та ММТП хизмат кўрсатувчи фермер хўжаликлар ерларини суғоришда хўжаликлараро коллекторларнинг сувларидан фойдаланиш ҳам режалаштирилмоқда.

таъминоти оғир бўлган ҳудудлардаги экинларни суғориш ишларини ўз вақтида амалга ошириш мақсадида Хитой халқ республикасида ишлаб чиқарилган 20 дона кичик кўчма дизел насослари келтирилиб, ғалла ва аччиқ қалампир экинларини суғориш ишларида фойдаланилмоқда, айрим ҳудудлардаги боғлар, қишлоқ хўжалиги экинлари ва пахта далаларини томчилатиб суғориш, эгилувчан кўчма қувурлар билан суғориш ҳам режалаштирилмоқда. Семинарда иштирок этган Қорақалпоғистон Фермерлар Кенгаши раиси Кенгашбой Нуримбетов, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Давлатбой Тўлибоев, Тошкент давлат Аграр Университети Нукус филиали ректори Елмурот Тўрениёзовлар экинларни томчилатиб суғориш, эгатга плёнка тўшаб суғориш, эгилувчан кўчма қувурлар билан суғориш тизимларини жорий этиш афзалликларини кенг тушинтирдилар. Семинар туманимиз аграр соҳа ходимларига дуч келаётган сув танқислиги шароитида бор имкониятлардан оқилона фойдаланиш эвазига юқори ҳосил етиштиришга эришишга хизмат қилувчи билимларни бергани билан аҳамиятли бўлди.

О.Pажабова.

Янгиликни бўлишинг: