"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7790.2 +7790.00
  • 1 EUR = 8888.62 +8888.00
  • 1 RUB = 115.07 +115.00

ИЖТИМОИЙ КЎМАККА МУҲТОЖ ОИЛАЛАPГА МАИШИЙ ТЕХНИКА БУЮМЛАPИ ТОПШИPИЛДИ

Мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилиб, мазкур жараёнда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг фаол иштироки таъминланмоқда.

Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг ўтган йилдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан республикамизнинг барча ҳудудлари, туманларида кам таъминланган оилаларнинг ижтимоий-маиший аҳволи ўрганилиб, уй-жой ва маиший техника билан таъминлашга, яшаш жойларини таъмирлашга, тиббий хизмат борасида амалий ёрдамга муҳтож оилалар аниқланди.

Мазкур тоифадаги оилалар рўйхати маҳаллий ҳокимликлар, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқори Кенгеси томонидан тасдиқланиб, 2018 йил учун аҳолининг кам таъминланган тоифаларига беғараз ёрдам кўрсатиш бўйича туман ва республика доирасида манзилли дастурлар ишлаб чиқилди ҳамда шу асосда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг уй-жой ва маиший шароитини яхшилаш, боқувчисини йўқотган, ногирон оила аъзоларини парваришлаётган эҳтиёжманд оилаларни уй-жой билан таъминлаш, яшаш жойларини таъмирлаш, касалманд оила аъзолари саломатлигини тиклаш бўйича амалий ёрдамлар кўрсатиш ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда.

11 июнь куни тумандаги Амударё Академик лицейида ҳам тадбир ўтказилиб, ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши томонидан маиший техник жиҳозлари берилди. Тумандаги овул ва маҳаллаларда яшовчи оилалар эгаларига 70 та газ плитаси, 61 та газ баллон ва зарур эҳтиёт қисмлар топширилди.

Тадбирда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон Pеспубликаси Касаба уюшмалари ташкилот бирлашмаси Кенгаши раиси, туман ҳокими С.Йўлдошев, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши У.Абдураҳмонов, секторлар раҳбарлари, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда бошқа маъсуллар иштирок этдилар.

Топшириш маросимидан сўнг, туман Маданият бўлими томонидан тайёрланган мусиқий дастур намойиш этилди.

Кўрсатилган бундай эътибордан олис қишлоқ ва овулларда яшаётган ижтимоий кўмакка муҳтож инсонларнинг кўнгиллари тоғдек кўтарилди.

Улуғбек АБДУPАҲМОНОВ, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши раиси.

Янгиликни бўлишинг: