"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

ЁШЛАP ИТТИФОҚИ PАИСИ ҚАҲPАМОН ҚУPОНБОЕВ АМУДАPЁЛИК ЁШЛАP БИЛАН УЧPАШДИ (+видео)

Ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш ва шу асосида ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида Президентимиз томонидан қабул қилинган “Ёшлар - келажагимиз” Давлат дастури тўғрисидаги фармон ижросини таъминлаш мақсадида туманимизда ҳам кенг кўламли ишлар бошлаб юборилди.

11 июль куни ёшларнинг тадбиркорлик ғоялари ва лойиҳалари билан танишиш, уларни қўллаб-қувватлаш, молиявий кўмаклашиш ҳамда “Ёшлар - келажагимиз” Давлат дастури доирасидаги тадбирларнинг бажарилишини йўлга қўйиш бўйича туман ҳокимлигида ёшлар билан учрашув ўтказилди. Учрашувга Ўзбекистон Pеспубликаси Ёшлар иттифоқи раиси, Президент давлат маслаҳатчиси Қаҳрамон Қуронбоев, Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев, “Ёшлар – келажагимиз”  жамғармаси ижрочи директори Бунёд Баҳромбеков ва Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси раиси биринчи ўринбосари Отажон Ҳамроевлар ташриф буюрди. Шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар масъуллари, туман ҳокими ўринбосарлари, тижорат банклари, корхона-ташкилотлар, давлат ва маъмурий органлар масъуллари, ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.

Учрашувда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуронбоев, Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосарни Мубин Мирзаев, “Ёшлар келажагимиз” жамғармаси ижрочи директори Бунёд Баҳромбеков ҳамда Жўқорғи Кенгеси раиси биринчи ўринбосари Отажон Ҳамроевлар ёшларга бизнес лойиҳалар учун дастур доирасида ажратилаётган имтиёзли кредитлар, уларнинг ҳажми, кредит бериладиган фаолият йўналишлари ва унинг натижасида яратилажак иш ўринлари ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш, бу бўйича ёшлар учун қисқа муддатли ўқув курслари ташгкил этиш, солиқ имтиёзлари ҳақида кенг тушунча бердилар. Шунингдек, туманда “Ёшлар меҳнат гузари”ни ташкил этиш таклифини киритдилар.

Тадбиркорликни бошлаш ниятида бўлган туман ёшларидан “Гулзор” маҳалласида яшовчи Дилафруз Бобожонова, Бобур номли маҳалладан Малоҳат Йўлдошева, Назархон овулидан Гулзира Жалолова, Шаҳодат Олламбергановалар, “Босув” маҳалласидан Сабоҳат Эгамберганова, “Қангли” овулидан Малоҳат Бекчанова ҳамда ёш тадбиркорлар Жўрабек Йўлдошев, Муҳиддин Файзуллаевларнинг кредит масаласида ёрдам сўраб қилган мурожаатлари тингланиб, уларга ечим топишда кўмаклашилди.

Ёшларни тадбикорликка кенг жалб этиш ва уларнинг бу борадаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли ташкилотлар ҳамда  давлат органлари мутасаддиларига тегишли топшириқ ва вазифалар берилди.

О.Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: