"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8039 +176.83
  • 1 EUR = 9347.75 +265.41
  • 1 RUB = 118.05 +5.41

Абитуриентларга Тошкент давлат юридик университетига хужжат топшириш тез, осон ва қулай амалга оширилмоқда

Ҳозирги куда 2018/2019 ўқув йилида Тошкент давлат юридик университетининг бакалавриат таълим йўналишига ўқишга кириш учун хужжат топшириш Адлия вазирлиги хузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг 201 та туман ва шахарларида фаолият олиб бораётган давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилмоқда.

Абитуриентлар 15 июн кунидан 15 июл кунига қадар хужжатларини топширишлари мумкин. Давлат хизматлари марказларида 15 июл куни соат тунги 12:00 гача хужжатлар қабул қилинади, шу куни база ёпилади. Давлат хизматлари марказлари орқали хорижий давлат фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслардан, магистратура босқичига хужжат қабул қилинмайди.

Давлат хизматлари марказларига абитуриент томонидан қуйидаги хужжатларнинг асл нусхалари тақдим этилади:

Паспорт;

Ўрта (11-синф), ўрта-махсус ёки касб-ҳунар ўқув муассасасини тугатганлиги тўғрисидаги хужжат (иловаси билан);

Имтиёзни тасдиқловчи ҳужжат (агар мавжуд бўлса).

Давлат хизматлари марказларида хужжатларни қабул қилиш хизматлари бепул амалга оширилади.

Ўтган йилларда хужжат топшириш учун абитуриентларнинг ўзлари Тошкент давлат юридик университетига бориб топширарди. Бу абитуриентлар учун жуда зўр имконият бўлди деб ўйлаймиз. Сабаби Тошкентга бориб хужжат топшириш учун жуда кўп маблағ ва вақт сарфлашар эди.

Бундан ташқари I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга имтиёз сифатида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги 417-сон қарорига асосан Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча давлат гранти квоталари асосида ўқишга қабул қилиш белгаланган. Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча квота асосида ўқишга қабул қилиш тоифасига умумий ўрта таълим 11 –синф, ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси (академик лицей ва касб-ҳунар коллежи)ни тугатганлиги ҳақидаги хужжати ва I ва II гуруҳ ногиронлиги тўғрисида маълумотнома хужжатларнинг асл нусхалари тақдим этилади. Кўзи ожиз абитуриентларнинг ўзлари Тошкент давлат юридик университетига бориб хужжат топширишади.

Амударё тумани Давлат хизматлари маркази

бош мутахассиси Худайбергенова Нафиса Камалбаевна

Янгиликни бўлишинг: