"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

ТАКPОPИЙ ЭКИНЛАP БЎЙИЧА КЎPГАЗМАЛИ СЕМИНАP

12 июль куни “Намуна” маҳалласида фуқаролар йиғини томонидан ғалла ҳосилидан бўшаган далаларга такрорий экинлар экиш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди.

Маҳалладаги фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари иштирокида ўтказилган ушбу кўргазмали семинарда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши мутахассиси Ғайрат Саъдуллаев сўзга чиқиб, ғалла ҳосилидан бўшаган далаларга такрорий экинлар экиш бўйича ўз таклиф ва маслаҳатларини берди.

Шундан кейин маҳалла фаолларидан М.Искандаров, маҳалла фуқаролар йиғини посбони М.Саъдуллаев ва маҳалла фуқаролар йиғини масъул котиби К.Тожибоевлар ҳам сўзга чиқишиб такрорий экинлар экиш бўйича ўз тажрибалари ҳақида гапирдилар.

Кўргазмали семинар иштирокчилари томорқа ерларга саримсоқпиёз, кузги картошка ва сабзи каби такрорий экинларнинг экилишини кўздан кечирдилар.

А.ЖУМАНИЁЗОВ.

Янгиликни бўлишинг: