"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8039 +176.83
  • 1 EUR = 9347.75 +265.41
  • 1 RUB = 118.05 +5.41

Манғит шаҳрида рўй берган ёнғин ҳодисаси юзасидан расмий баёнот

2018 йилнинг 11 август куни соат тахминан 04:40лар атрофида Амударё тумани Ёнғин хавфсизлиги бўлими диспетчерлик хизматига Манғит шаҳри Халқлар дўстлиги ва Буюк Турон кўчалари кесишмасида жойлашган савдо дўконларида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Бу ҳақда amunews.uz сайти таҳририятига туман ЁХБ бошлиғи Ҳ.Матякубов маълум қилди.

Ушбу манзилга ўт ўчириш машиналари соат 04:43да етиб бориб, кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 05:25да қуршаб олиниб, соат 06:28да тўлиқ бартараф этилган ҳамда ёнғин бошқа савдо дўконлари ва қўшни биноларига тарқалишининг олди олинган.

Ёнғин шу куни ёққан кучли ёмғир ва юқори тезликда эсган шамол туфайли электр тармоқларида рўй берган қисқа туташув оқибатида келиб чиққани тахмин қилинмоқда.  

2 нафар тадбиркорга тегишли дўкон биноларини қуршаб олган ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, аммо 180 квадрат метр бинолардаги озиқ овқат ва ноозиқ овқат маҳсулотлари ва жиҳозлар ёниб кетган.

Ёнғин етказган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Янгиликни бўлишинг: