"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8181.08 +1.34
  • 1 EUR = 9427.06 -41.77
  • 1 RUB = 122.73 -3.84

ТУМАН ҲОКИМИ ВЕТЕPИНАPИЯ ХОДИМЛАPИГА ХИЗМАТ ВЕЛОСИПЕДЛАPИНИ ТОПШИPДИ

Туманимизда чорвачилик маҳсулотлари етиштиришни кўпайтиришда туман Ветеринария бўлими меҳнат жамоасининг ҳиссаси катта. 
 

Бугунги кунда бўлимда жами 29 нафар, шу жумладан 9 нафар олий, 20 нафар ўрта махсус маълумотли мутахассислар фаолият кўрсатишади.

Бўлим томонидан 2018 йилнинг ўтган 7 ойи давомида 25900 бош йирик шохли, 7449 бош майда шохли молларда бруцеллёз касаллигига диагностик текшириш ўтказилди, эҳтиётдан эмлаш бўйича оқсил касаллигига қараши 21753 бош йирик шохли, 94 бош майда шохли моллар, куйдирги касаллигига қарши 61927 бош йирик шохли, 23486 бош майда шохли моллар, 284 бош отлар  эмланди. Шунингдек, 1000 бош майда шохли молларда чечак касаллигига қарши, 20300 бош йирик шохли молларда корасон касаллигига қарши, 10304 бош йирик шохли моллар, 7049 майда шохли моллар фациолёз касаллигига қарши эҳтиётдан эмланди.

Бугунги кунда туман ветеринария лабораторияси томонидан бруцеллёз, лейкоз, трихомоноз, асколизация ва вибриоз касалликларига қарши диагностик текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Тумандаги “Манғит-деҳқон бозори” МЧЖда ветеринария санитария экспертиза лабораторияси мутахассислари томонидан бозорга олиб келинган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг сифати доимий назорат қилиб борилмоқда.

Туманимизда қорамолларнинг наслини яхшилаш мақсадида 11 та зооветеринария пунктларига қарашли сунъий уруғлантириш шоҳобчалари, ҳудудий “Насл хизмат” МЧЖ томонидан 8 та сунъий уруғлантириш нуқталари фаолият юритиб келмоқда.

Ветеринария тадбирларини амалга ошириш учун 49 та чорвачилик ва 8 та паррандачилик фермер хўжаликлари ва аҳоли қарамоғидаги қорамоллар учун овул ва маҳаллалар фуқаролар йиғинлари билан шартономалар тузилиб, шу асосда ветеринария хизматлари амалга оширилмоқда.

2018 йилнинг 7 ойи давомида туман бўйича 15768 бош сигирлар сунъий уруғлантирилди.

Шу йилнинг 14 августида туман ветеринария бўлими мутахассисларининг меҳнатларини рағбатлантириш мақсадида ветеринария ходимларига 12 та махсус кийим, 14 та терможамлама ва 19 та хизмат велосипедлари туман ҳокими С.Йўлдашев томонидан тантанали равишда топширилди. Бунингдек эътибор ва рағбат уларни яна ҳам самарали фаолият юритишга чорлайди.

О.PАЖАБОВА.  

Янгиликни бўлишинг: