"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

ОҚ ОЛТИН ОВУЛИДА ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ БЎЛИМИНИНГ ЎҚУВ-ТАКТИК МАШҚИ ЎТКАЗДИ

Кундалик турмушда фойдаланиладиган олов назоратсиз қолдирилса, инсонларга жуда катта талофат етказади. Назоратсиз қолган олов ёнғинга айланса, йиллар давомида қанча меҳнат эвазига бунёд бўлган моддий бойликларни бир зумда йўқ қилади. Инсонларга ҳам моддий, ҳам маънавий зарар келтирадиган бундай фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида туман Ёнғин хавфсизлиги бўлими томонидан ўқув-тактик машқи ташкил этилди.

Оқ олтин овулидаги “Амударё” пахта тозалаш ҳиссадорлик жамияти биносида ўтказилган ўқув-тактик машқи мағулотларига Қорақалпоғистон Pеспубликаси Ички ишлар Вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси куч ва воситаларини тақсимловчи гуруҳи ходимлари қатнашди. Машғулотларга 5 та техника жалб этилди. Техникаларнинг 3 таси асосий ёнғин ўчириш машиналари бўлиб, 2 таси (АН)-30 русумли ва (ПНС)-110 русумли махсус машиналардан иборат бўлди.

Ўқув-тактик машқида ёнғин хавфсизлиги ходимлари ва 18 нафар ёнғинга қарши курашиш дружиначилари иштирокида пахта ғарамида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинни бартараф қилиш бўйича машғулотлар ўтказилди. Машғулотларда асосан ёнғин пайтидаги жанговар ҳаракатлар кўрсатиб берилди.

Ўқув-тактик машқ машғулотларида ёнғиннинг олдини олиш, уни бартараф қилиш чоралари амалий кўрсатилди ҳамда иштирокчилар бу бўйича етарли тушунчага эга бўлдилар.

Ҳамро Матёқубов, туман Ёнғин хавфсизлиги бўлими бошлиғи.

Янгиликни бўлишинг: