"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

Манғитдаги кичик саноат зонасида янги цех иш бошлади

Манғит шаҳридаги кичик саноат зонасида тадбиркор Тамара Юсупова раҳбарлигидаги “Тамара - Феруза” корхонасига қарашли янги тикувчилик цехи иш бошлади.

2009 йилда ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаган Тамара Юсупова бугунги кунга келиб ўз бизнесини анча кенгайтиришга эришди. Тадбиркорнинг фаоллиги ва ташаббускорлиги сабабли унга янги лойиҳаларни амалга ошириш учун ўтган йилнинг май ойида туманимиз ҳудудида ташкил қилинган кичик саноат зонасидан “ноль” харид қиймати билан 2300 квадрат метр ер-жой, шу жумладан 440 квадрат метр бўш турган бинолар бепул берилган эди.

“Yoshlar - kelajagimiz” жамғармасининг туман бўлимидан олинган 275 миллион сўмлик кредит маблағлари ва тадбиркорнинг ўз маблағи эвазига янгидан иш бошлаган тикувчилик цехида 52 нафар ёшлар иш билан таъминланган.

Янгиликни бўлишинг: