"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9384 +323.00
  • 1 EUR = 10393.7 +300.90
  • 1 RUB = 140.14 +1.53

“МАҲАЛЛА СПОPТ ҲАФТАЛИГИ” ДОИPАСИДА МУСОБАҚАЛАP ЎТКАЗИЛДИ

Туманимизда спортнинг оммавийлигига эришиш, ёшларнинг спорт турлари билан шуғулланишларини рағбатлантириш, иқтидорлиларни аниқлаш мақсадида “Маҳалла спорт ҳафталиги” ўтказилмоқда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорлигида ўтказилаётган ҳафталикнинг шу йил 22-июн куни бўлиб ўтган тадбирида 12 -14 ёшли ўғил болалар спортнинг футбол тури бўйича ўзаро куч синашдилар.

Мусобақада Тўлқин, Қипчоқ, Арна бўйи, Холимбег, Қизилчоли, Оқ олтин, Беруний, Чордара каби овул ва маҳаллалар ёш футболчилари ўзаро куч синашдилар.

Манғит шаҳридаги Навоий номли маҳалла ҳудудидаги мини футбол майдончасида ташкил этилган мусобақада Беруний номли маҳалла футболчилари биринчи, Қипчоқ шаҳарчаси футболчилари иккинчи, Холимбег овули футболчилари учинчи ўринни эгалладилар.

Ёш футболчилар учун қобилиятларини намойиш этиш учун ўзига хос имконият яратган мусобақага 127 нафар ёшлар қамраб олинди.

Шу куни ҳафталик доирасида “ Отам, онам ва мен – спортчи оила мусобақаси ҳам ўтказилди.

Ҳар бир оилада жисмонан бақувват, мустаҳкам иродали, ақлан баркамол авлодни вояга етказиш, бу борада таълим муассасаси, маҳалла ва оила ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган мусобақа жуда қизғин ва таассуротларга бой бўлди.

Мусобақада 30 – 45 ёшлар атрофидаги 8 та оила аъзолари ўзаро беллашдилар.

Натижаларга кўра Чойкўл овулидаги Шоймирзаевлар оиласи биринчи, Аёқчи маҳалласидан Жапақовлар оиласи иккинчи, Ойбек маҳалласидан Pаҳматуллаевлар оиласи учинчи ўринни эгаллашди ва мусобақа ташкилотчилари томонидан рағбатлантирилди.

О. Pажабова.

Янгиликни бўлишинг: