"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9384 +323.00
  • 1 EUR = 10393.7 +300.90
  • 1 RUB = 140.14 +1.53

Чойкўл овулида сунъий қопламали футбол майдони фойдаланишга топширилди

“Ёшлар ойлиги” доирасида ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш бўйича ҳам турли тадбирлар ўтказилди. Туман ёшлари барча тадбирларда жуда катта қизиқиш билан ҳамжиҳатликда иштирок этишди.

Чойкўл овулида ойлик доирасида ҳудуд ёшлари учун барпо этилган сунъий қопламали футбол майдончасининг очилиш маросими ўтказилди. Тадбиркор Азимжон Ҳайитбоев томонидан ўз маблағи эвазига қурилган майдончанинг очилиш маросимида туман ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, ҳудуддаги  ташкилотлар ва фуқаролар йиғини масъул ходимлари иштирок этдилар. Фойдаланишга топширилган майдончада футбол мусобақаси ташкиллаштирилди. Сўнгра тадбиркор Азимжон Ҳайитбоев мактаб ўқувчи ёшлари учун акция жорий қилиш таклифини қиритди. Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил етиш, уларни жисмоний чиниқтириш мақсадидаги мазкур акция доирасида ҳар куни  соат 9:00 дан 16:00 га қадар ўқувчи ёшлар учун бепул хизмат кўрсатиш режалаштирилди.

Спорт иншооти овул ёшларига жуда манзур бўлди.

М.Ўрозимбетов, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши мутахассиси.

Янгиликни бўлишинг: