"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9384 +323.00
  • 1 EUR = 10393.7 +300.90
  • 1 RUB = 140.14 +1.53

"Ягонасан, муқаддас Ватан!" кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди

“Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танлови она заминга меҳр-муҳаббат, Ватанга садоқат, юртимизда ҳукм сураётган тинч ва осойишта ҳаётни, миллатларо дўстлик ва ҳамжиҳатлик, шукроналикни тараннум этувчи янгидан янги куй ва қўшиқлар яратилишига кенг имконият яратмоқда. Ҳар йили мустақиллик байрами арафасида ушбу кўрик-танлов анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда.

3 июль куни "Ягонасан, муқаддас Ватан!" кўрик-танловининг туман босқичи Маданият бўлимининг концертлар залида бўлиб ўтди. Танловда туман Маданият бўлими ва марказлари тўгаракларидан 35 нафар иштирокчи қатнашди. Улар томонидан ижро этилган қўшиқларнинг мусиқаси, шеър матни савияси, ижро маҳорати, танлаган либослари ҳамда саҳна маданиятига амал қилиши ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

Ғолибларга фахрий ёрлиқ, совғалар ва кейинги босқичига йўлланма берилди.

             
 Насиба Ҳайитмуродова,
туман Маданият бўлими мутахассиси.

Янгиликни бўлишинг: