"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

Шахмат-шашка бўйича “Биз ақл-идрокли оилалармиз” турнир мусобақаси ўтказилди

Қадимий ўйин саналган шахмат маънавиятимизнинг бир бўлаги сифатида эъзозланади ва ўсиб келаётган ёш авлоднинг мантиқий тафаккур даражасини ўстириш учун улар ушбу спорт тури билан шуғулланишга кенг жалб этилади. Шахмат ва шашка ўйинини янада  кенгроқ тарғиб этиш, вояга етмаган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва уларни спорт мусобақаларига оммавий равишда жалб этиш мақсадида мусобақалар ҳам ўтказиб борилади.

 13 июль куни  Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг шахмат залида оилалар ўртасида ўзаро маданий-спорт алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида “Маҳалла” кубоги учун шахмат-шашка бўйича “Биз ақл идрокли оилалармиз” турнир мусобақаси ташкил этилди. Мусобақада овул ва маҳаллаларда истиқомат қилувчи оилалар, яъни 2 нафар 75 ёшгача бўлган бува ва буви, 2 нафар 50 ёшгача бўлган ота-она ҳамда 2 нафар 16 ёшгача бўлган фарзандлардан ташкил топган жамоалар қатнашди. Маҳаллалараро босқич ғолиблари иштирок этган мусобақанинг туман босқичи ҳакамлар ҳайъати томонидан одилона баҳолаб борилди. Мусобақа якунида Тўлқин овулидан Йўлдошевлар оиласи 1-ўрин, Дурунки маҳалласидан Қурбоновлар оиласи 2-ўрин, Куюк Кўпир овулидан Болтаевлар оиласи 3-ўрин  ғолиби деб топилди.

Ғолиб жамоаларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалар топширилди.


Д.Абдураҳмонова.

Янгиликни бўлишинг: