"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

САМАНДАPНИНГ ЮТУҚЛАPИ КЎПАЙМОҚДА

Мамлакатимизда спортни, айниқса, болалар спортини ривожлантириш борасида туб ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Жисмоний тарбия ва спортнинг келажак авлодни соғлом қилиб тарбиялашдаги ўрни ҳисобга олиниб, замон талабларига жавоб берувчи янги-янги спорт иншоотлари қурилиб, фойдаланишга топширилмоқда.

Туманимиздаги 38-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси Самандар Мадраҳимов ҳам спорт билан эндигина шуғуллана бошлаганига қарамай, туманимиз, қолаверса, Қорақалпоғистон миқёсида мусобақаларда ўз вазн тоифасида фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда.

У кураш бўйича 2004-2005 йилларда туғилган болалар ўртасида туманимиздаги Болалар-ўсмирлар спорт мактаби биринчилиги учун ўтказилган мусобақада 1-ўрин, Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб, дзюдо кураши бўйича 2002-2003 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида 60 кг. вазн тоифасида 1-ўрин, Нукус шаҳри 1-сонли Болалар-ўсмирлар спорт мактаби очиқ биринчилигида ҳам 1-ўринни эгаллади.

Самандарнинг қатор нуфузли мусобақаларда ғолиб бўлиб, қўлга киритган медаллари, фахрий ёрлиқ ва дипломлари кишининг ҳавасини келтиради.

У мактабда аъло баҳоларга ўқиб, бўш вақтларидан унумли  фойдаланиб, машқларни кун сайин кучайтириб бормоқда. Унинг мақсади жаҳон миқёсидаги мусобақаларда қатнашиб, юртимиз спорт шаънининг юксалишига ҳисса қўшишдир.

Хосият ЗАPИПОВА.

Янгиликни бўлишинг: