"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9384 +323.00
  • 1 EUR = 10393.7 +300.90
  • 1 RUB = 140.14 +1.53

“ВАТАННИНГ ИШОНЧИ – БИЗ ЁШЛАP”

Ёшлар маънавиятини юксалтириш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича Президентимиз илгари сурган 5 та ташаббус ижросини таъминлаш юзасидан туманимиздаги 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида кўпгина саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Хусусан, ўқувчи-ёшлар орасида турли танловлар ташкил этилиб, иқтидорлари юзага чиқишига шароит яратилмоқда, ўқувчилар иштирокида концертлар, турли кўнгилочар тадбирлар ўтказилмоқда.


Яқинда Манғит истироҳат боғида мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирокида “Ватаннинг ишончи – биз ёшлар” деб номланган  гала концерт ўтказилди. Турли қизиқарли ҳангомаларнинг моҳирона ижро этилиши, ёшлик, бахтиёрлик ва озод, обод Ватан мадҳ этилган куй-қўшиқлар, рақслар барча томошабинларга манзур бўлди.


Мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги арафасида она Ватанимиз ундаги тинч-осуда ҳаётга фахр, шукроналик ифода этилган гала концертда фаол иштирок этгани учун мактабнинг ёш, истеъдодли ўқитувчиси Қундузой Эшчановага туман ҳокими С.Йўлдашев ташаккурнома тақдим этди.
Шунингдек, туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, майор Азизбек Жонузоқов тадбир ташкилотчиларидан Давлатёр Шомуродов, Қудрат Матсафоевларга Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари тақдим этди.

Янгиликни бўлишинг: