"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9384 +323.00
  • 1 EUR = 10393.7 +300.90
  • 1 RUB = 140.14 +1.53

УСТОЗ САНЪАТКОPЛАPДАН ЯНГИ ЛОЙИҲА: “АЙТИШУВ”

Миллий санъатимизни ривожлантириш ҳамда ёшларнинг мумтоз куй-қўшиқларга қизиқишларини ошириш мақсадида туман Маданият бўлими турли лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. “Мумтоз наволар”, ҳисобот концерт дастурлари шулар жумласидандир.

Яқинда яна бир муҳим янгиликка қўл урилди: элимиз таниган, миллий ва мумтоз ашулалар моҳир ижрочилари иштирокида “Айтишув” концерт дастури намойиш қилина бошлади.

Лойиҳанинг илк дастурида куй-қўшиқлари билан кўпсонли мухлислар эътиборини қозонган, таниқли хонандалар – 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси Анвар Худойберганов, 21-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби директори Нуриддин Ёқубовлар иштирок этишиб, ўзларининг дилтортар қўшиқларини жонли ижрода мухлислар эътиборига ҳавола этдилар. Сидқидилдан ижро этилган қўшиқларни томошабинлар олқишлаб турдилар.

Анвар Худойберганов, Нуриддин Ёқубовлар бошлаб берган “Айтишув”дек масъулиятли ва айни пайтда завқли ва қизиқарли дастур ҳали давом  этади, кўплаб иқтидор эгалари шу саҳнада юртдошларимизга манзур бўладиган қўшиқлар ижро этишади.

Ойбек БЕГИМОВ.

Янгиликни бўлишинг: