"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9384 +323.00
  • 1 EUR = 10393.7 +300.90
  • 1 RUB = 140.14 +1.53

АМУДАPЁЛИК СПОPТЧИ ТЕННИС БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНИ БЎЛДИ

Теннис мамлакатимизда оммалашган спорт турларидан бири ҳисобланади. Спортнинг бу тури тез фикрлашга, тез ҳаракатланишга, шиддаткор бўлишга ўргатади.

Болалар ва ўсмирлар спорт мактабига кичкиналигидан қатнай бошлаган Шерзод Йўлдошев стол теннисини бошқа болаларга қараганда тез ўзлаштирди. У спорт мактаби мураббийси Ҳамида Pажабовадан теннис ракеткасини қандай ушлашдан тортиб, ўйин техникаси, тактикаларигача тезда ўрганиб олди.

Ёш спортчи мусобақаларда ҳам иштирок этиб, рақибларини ортда қолдира бошлади. Айниқса, БЎСМ биринчилиги учун ўтказилган мусобақада илк бор қатнашиб, совринни қўлга киритганида жуда руҳланди ва ўзига ишончи янада ортди. Бундан ҳам катта, нуфузли мусобақаларда иштирок этиб, юрт шарафини ҳимоя қилишни, Ватан байроғини баландга кўтаришни ўз олдига мақсад қилиб қўйди ва аввалгидан ҳам қатъийроқ шуғуллана бошлади.

Ёш спортчининг меҳнатлари ўз самарасини бериб, дастлаб Қорақалпоғистон, кейинчалик Ўзбекистон чемпионати учун ўтказилган мусобақаларда фахрли ўринларни эгаллай бошлади. Нуфузли мусобақалар ғолиблигини қўлдан бермаётган спортчи Нукус шаҳридаги Олимпия заҳиралари коллежи қошидаги мактаб-интернатда, сўнг коллежнинг ўзида стол тенниси бўйича маҳоратли мураббийлар қўлида машғулотларни давом эттирди. Бу давр мобайнида, айниқса, 2016-2018 йиллар давомида Ўзбекистон чемпионати учун ўтказилган стол тенниси мусобақаларида қатнашиб, фахрли ўринлар ғолиби бўлди.

Стол тенниси спорти билан 8 йилдан бери шуғулланиб, ҳам нуфузли мусобақалар совринини қўлга киритиб келаётган ёш спортчи шу йил 23-29 март кунлари бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида иштирок этиб, 1-ўринни эгаллади. Нукус Олимпия заҳиралари коллежининг 3-босқичини битириш арафасидаги спортчига соврин билан биргаликда жисмоний тарбия ва спорт йўналишидаги олий ўқув юртларига имтиҳонсиз қабул қилиш имтиёзига эга бўлган лицензия ҳам берилди.

Амударёлик Шерзод Йўлдошев Қорақалпоғистон Pеспубликасида стол тенниси бўйича имтиёзли лицензияни қўлга киритган биринчи спортчи бўлди.

Мана шундай иқтидорли спортчи ёшлар мамлакатни дунёга танитади. Дунё ареналарида юртимиз байроғини юқори кўтариб, элга шараф келтиради ва фахру-ифтихоримизга айланади. Ишонамизки, Ўзбекистон чемпиони бўлган Шерзод Йўлдошев ҳам келажакда халқаро миқёсдаги мусобақаларда иштирок этиб, юрт шаънини шараф билан ҳимоя қилиш билан бирга ўзи каби моҳир спортчилар етишиб чиқишига ҳисса қўшади.

О.Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: