"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

1-сонли МТМда "Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон" деб номланган мусиқий тадбир ўтказилди

Туман Маданият бўлими томонидан бешта ташаббуснинг биринчисини амалга ошириш юзасидан ишлаб чиқилган режа ижросини таъминлаш мақсадида маданий-маърифий тадбирлар амалга оширилмоқда. Pежа асосида турли байрамлар муносабати билан кўнгилочар ва дам олиш дастурлари ташкиллаштирилиб, турли ёшдаги аҳолининг маданий ҳордиқ чиқариши таъминланмоқда.

29 июль куни 1-сонли мактабгача таълим муассасасида “Офарин” фольклор-этнографик жамоаси бўлим томонидан ишланган 75-78 сонли режалари ижросини таъминлаш ҳамда биринчи ташаббусни тарғиб этиш мақсадида "Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон" деб номланган мусиқий тадбир ўтказишди. Тадбирда  муассаса тарбияланувчилари учун “Офарин” фольклор-этнографик жамоаси  томонидан тайёрланган ранг-баранг мусиқий дастур намойиш этилди.

Мусиқий дастур тарбияланувчиларга хуш кайфият ва кўтаринки руҳ бағишлади.

                               
 Н.Эшчанова, туман Маданият маркази мутахассиси.

Янгиликни бўлишинг: