"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

Туман Маданият бўлимида "Ватан учун яшайлик!" анъанавий кўрик-танлови ўтказилди

Президентимизнинг давлатимиз мустақиллигининг 28 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги Қарорига кўра Pеспублика комиссияси томонидан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастури ишлаб чиқилди. Дастурга мувофиқ жойларда аҳолига кўтаринки  руҳ ва байрамона кайфият бағишлаш мақсадида турли учрашувлар, маданий тадбирлар ўтказила бошланди.

5 август куни туман Маданият бўлимида мустақиллик байрами муносабати билан "Ватан учун яшайлик!" анъанавий кўрик-танлови ўтказилди. Танловда маданият марказлари тўгаракларида фаол қатнашиб келаётган ёш истеъдод эгалари Ватан тараннумига бағишланган қўшиқлари билан иштирок этдилар.

Танлов якунида “Қиличбой” маданият маркази ашула тўгараги аъзоси Севинч Бекбергенова ва Оғабек Ўрозимбетовлар дуэт ижро этиб 1-ўрин, “Қангли” маданият маркази тўгарак иштирокчиси  Беҳруз Жумамуродов 2-ўрин, “Уйшин” маданият марказининг ашула тўгараги аъзоси Шодиёр Бекберганов 3-ўрин ғолиб деб топилди.

Ғолиблар ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирландилар.


 Н.Эшчанова, туман Маданият бўлими мутахассиси.

Янгиликни бўлишинг: