"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9384 +323.00
  • 1 EUR = 10393.7 +300.90
  • 1 RUB = 140.14 +1.53

“Жайҳун мўъжизаси” анънавий саҳна цирк халқ жамоаси халқимизга байрам томошаларини намойиш этмоқда

Мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги нишонланадиган кун ҳам тобора яқинлашмоқда. Бу байрамни муносиб тарзда кутиб олиш ва нишонлашга қизғин ҳозирлик кўрилаётган шу кунларда туман Маданият бўлимига қарашли “Жайҳун мўъжизаси” анъанавий саҳна цирк  халқ жамоаси аъзолари ҳам миллий санъатимизнинг дурдона тури ҳисобланмиш саҳна  цирк ва дорбоз ўйинларининг махсус байрам дастури билан  халқимизни хушнуд этмоқда.

Бадиий раҳбари хушовоз хонанда Комилжон Болтабоев, мусиқа раҳбари Баҳром Султоновлар етакчилигидаги аҳил жамоа маҳоратли аъзолари Ботир Султонов, Нўъмонжон Исмоилов, Муроджон Шукурлаев, Pашид Султонов, Ҳасан, Ҳусан Тўлаевлар юртдошларимизни ҳар куни ўзларининг ажойиб чиқишлари билан хурсанд қилишаяпти.
Улар айни кунда Қипчоқ шаҳарча ҳудудидаги Деҳқон бозори олдида дор тикиб, халқимизга ўзларининг томошаларини тақдим этишаяпти.

- Халқимизнинг санъатга қизиқиши юқори ва иқтидорли санъаткорларни эъзозлаши азал-азалдан маълум. Биз мамлакатимиз мустақиллигининг  28 йиллиги олдидан байрамга бағишланган махсус дастуримизни жойларда намойиш қилганимизда буни айниқса, яққол ҳис қилаяпмиз, - дейди “Жайҳун мўъжизаси” анъанавий саҳна цирк халқ жамоаси бадиий раҳбари Комилжон Болтабоев.

О.PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: