"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9433.34 -13.65
  • 1 EUR = 10354 +21.20
  • 1 RUB = 145.75 -1.19

Нукус шаҳри, Тахиатош, Хўжайли, Шуманай, Кегейли, Амударё, Чимбой ҳамда Нукус туманларида истиқомат қилувчи фуқаролар диққатига!

Нукус радиотелестанциясидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 12 та теледастурларини эфирга узатаётган DVB-T стандартидаги рақамли телеузаткич 2019 йил 15 август кунидан бошлаб ўчирилиши маълум қилинади.

Ҳозирги кунда бутун Pеспубликамиз бўйлаб янги – DVB-T2 cтандартида рақамли форматда ишловчи телеузаткичлар ўрнатилган бўлиб, ушбу стандартдаги очиқ тўплам таркибида 12 та давлат ва 9 та нодавлат телеканаллар ҳамда 6 та давлат ва нодавлат радиоканал дастурларини бепул кўриш имконияти мавжуд.

Шуни айтиш керакки, сўнгги русумдаги замонавий телевизорларнинг барчаси DVB-T2 cтандартидаги сигналларни қабул қилишга мослашган. Агар Сиз DVB-T cтандартида ишловчи телевизор ёки тюнердан фойдаланаётган бўлсангиз, DVB-T2 cтандартида ишловчи тюнер олган ҳолда ушбу теле- ва радиоканалларни кўришингиз ва эшитишингиз мумкин.

Қўшимча маълумотлар учун телефон: 61 226 52 84.

Янгиликни бўлишинг: