"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9467.27 +3.63
  • 1 EUR = 10570.2 +86.50
  • 1 RUB = 149.13 +0.60

18 ёшдан 27 ёшгача бўлган фуқаролар диққатига!

Ўзбекистон Pеспубликаси Конституциясининг 52-моддасига асосан Ўзбекистон Pеспубликасини ҳимоя қилиш — ҳар бир фуқаронинг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда муддатли ёки сафарбарлик чақирув резервидаги ҳарбий хизматини ўташга мажбурдирлар.

Шундан келиб чиққан ҳолда Амударё тумани Мудофаа ишлари бўлими туманимизда яшовчи 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган, яъни 1993-2001 йилларда туғилган йигитларни 2019 йил 10 августдан бошлаб ҳарбий хизматга саралаш жараёни бошланганини маълум қилади.

Амалдаги қонунчиликка асосан ҳар бир чақирилувчи ҳар йили мажбурий равишда Мудофаа ишлари бўлимида ташкил қилинган комиссияда тиббий кўрикдан ўтиши шарт.

Шуни эслатиб ўтамизки, чақирув ёшида бўлиб, асоссиз сабабларга кўра тиббий кўрикдан ўтишга келмаган чақирилувчилар қонунда белгиланган тартибда маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилади.

Шунингдек, муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари чақирув ёшида бўлган ходимларининг рўйхатини туман Мудофаа ишлари бўлимига тақдим қилиши ва уларнинг чақирув мавсумида тиббий кўрикдан ўтишларини таъминлаб беришлари шарт.

Ҳурматли чақирилувчилар!

Ватан олдидаги ҳарбий хизматни адо этиш ҳар бир йигитнинг бурчидир. Шундай экан, 2019 йил 10 августдан бошлаб туман Мудофаа ишлари бўлимига ташриф буюриб, тиббий кўрикдан ўтинг ва белгиланган тартибда ҳарбий хизматни ўтаб, ўз Конституциявий бурчингизни адо этинг!

Туман Мудофаа ишлари бўлими.

Янгиликни бўлишинг: