"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

Cоғлом турмуш тарзи ва жисмоний фаоллик инсон умрини узайтиради

Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2019 йил 8 июлдаги “Ўзбекистон Pеспубликаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-4386-сонли Қарори Ўзбекистон Pеспубликаси Соғлиқни сақлаш вазирнинг 2019 йил 12 июлдаги  179-сонли буйруғи  ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 28 июлидан 27 августига қадар мамлакатимизда “Соғлом ҳаётга қадам ташла!” ойлиги тадбирлари ўтказилмоқда.

Туманимизда ҳам хафтанинг сешанба куни  корхона, муассаса ва маҳаллаларда  “Саломатлик  майдонча”ларида бадантарбия, ҳар чоршанба куни маҳаллаларда ва аҳоли кўп тўпланадиган сайилгоҳлар, дам олиш масканларида “Биз тамакисиз ҳудуд учун овоз берамиз”, пайшанба куни аҳоли кўп тўпланадиган жойлар (супермаркет, сайилгоҳ, дам олиш масканларида) “Саломатлик майдончаси”да бадантарбия машқлари, ҳар жума куни ҳудудлардаги маҳаллаларда  “Соғлом овқатланиш ярмаркаси”, шанба куни жисмоний фаоллик бўйича Тиббиёт бирлашмаси майдончасида ва марказий ўйингоҳда гимнастрада, фаол юриш, велосайр  каби оммавий тадбирлар ўтказилмокда.

Бу каби тадбирлар халқимизнинг нафақат жисмоний, балки ақлий фаоллигини ҳам оширишга хизмат қилади.

Азиз юртдошлар, ҳамиша фаол ҳаракатда бўлишга интилинг ва ўз ҳаётингизда соғлом турмуш тарзига амал қилинг. Соғлом турмуш тарзи эса умрингизга умр қўшади.


Ж.Явкашев, туман Тиббиёт бирлашмаси

Саломатлик маркази мудири.

Янгиликни бўлишинг: