"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

Тиббиёт ходимлари эпидемияга қарши курашиш бўйича ўтказилган брифингда қатнашишди

Pеспубликамизда 12-21 август кунлари “Фарзандларимизни вирусли гепатит А касаллигидан асрайлик”  шиори остида оммавий ташвиқот-тарғибот тадбирлари ташкиллаштирилди. Вирусли гепатитнинг А тури билан касалланишнинг олдини олиш мақсадидаги тадбирлар туманимизда ҳам ўтказилди.

Туман Тиббиёт бирлашмаси мажлислар залида эпидемияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича 2018-2020 йилларга мўлжалланган Давлат дастурининг ижросини таъминлаш бўйича брифинг ўтказилди. Унда Тиббиёт бирлашмаси, ДСЭНМ ходимлари, Халқ таълими бўлими вакиллари, умумий амалиёт шифокорлари, патронаж ҳамширалар, МТМ ходимлари, ҳамширалари қатнашишди.

Брифингда иштирок этаётган Ўзбекистон Pеспубликаси ДСЭНМнинг эпидемиолог шифокори К.Pажапова, Қорақалпоғистон ДСЭНМ эпидемиология бўлими мудири Т.Турекешовлар вирусли гепатит А юқумли касаллиги бўйича эпидемиологик вазият ва давлатимиз томонидан 13 турдаги юқумли касалликка қарши вакцина йўлга қўйилганлиги ҳақида айтиб ўтишди. Шунингдек,  энг самарали усул вакцинация эканлиги, уни аҳолига кенг тушунтириш лозимлиги таъкидланди.

Брифинг давомида эпидемияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан берилган саволларга батафсил жавоблар ҳам берилди.

 Гулшод Тажибоева, туман ДСЭНМ

эпидемиология бўлими мудири.

Янгиликни бўлишинг: