"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9467.27 +3.63
  • 1 EUR = 10570.2 +86.50
  • 1 RUB = 149.13 +0.60

ДАВЛАТИМИЗНИНГ ЮКСАК МУКОФОТЛАPИ МУБОPАК БЎЛСИН!

Мустақиллик байрами халқимиз учун нафақат эрк ва истиқлол шодиёналарини, балки элим, юртим, деган фидойи фарзандларининг фидойи хизматларини эътироф этиш, олқишлаш онларини ҳам ато этади. Бу йил ҳам она Ватан тараққиёти йўлида фидойилик билан меҳнат қилаётган юртдошларимиздан бир гуруҳини мамлакатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирлаш ҳақидаги Президент Фармони матбуотда эълон қилиниши билан бири-биридан қувончли хушхабарлар қанот ёзди. Мукофотланганлар орасида Амударёлик фидойилар ҳам борлиги, албатта қалбларга фахр-у ифтихор бағишлайди.

“Ўзбекистон Pеспубликаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Президент Фармони га асосан халқимизнинг илмий-интеллектуал салоҳияти ва маънавиятини юксалтириш, таълим, маданият, адабиёт, санъат, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларини ривожлантиришдаги хизматлари, Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, юртимиз тараққиёти, тинчлиги ва барқарорлигини таъминлаш ишига қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда жамоатчилик ишларидаги кўп йиллик самарали иштироки учун мукофотланган юртдошларимиз қаторида Амударё тумани ҳокимининг ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси Аҳмедова Марям Халиллаевна ҳам бор.

М.Аҳмедова Президентимиз Фармонига асосан II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан мукофотланди.

Шунингдек, Президентимизнинг “Ўзбекистон Pеспубликаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони билан  Амударё тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари Аширбаев Одилбек Аминбаевич “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Юксак давлат мукофотларига савзовор бўлган амударёлик юртдошларимизни чин дилдан муборакбод этамиз! Уларнинг Она Ватан мустақиллигини мустаҳкамлаш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаб, вояга етказиш, мамлакатимизда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлидаги ишларида муваффақиятлар тилаймиз!

“Тараққиёт кўзгуси” ва “Менинг оилам” газеталари, Амударё телевидениеси таҳририяти.

 

Янгиликни бўлишинг: