"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9490.77 +22.73
  • 1 EUR = 10455 -115.20
  • 1 RUB = 148.82 -1.13

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг етмишинчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ

2019 йил 27 август куни Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг етмишинчи сессияси бўлиб ўтди. Навбатдаги лавҳамиз шу хусусида.

Сессия мажлисида депутатлар, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, ҳуқуқ-тартибот органлари, бўлимлар, корхона-ташкилотлар раҳбарлари, фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Сессия котиблигига 22-Жумуртов сайлов округидан депутат Баҳрам Шерманов сайланди.

Сессияда туманимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига тааллуқли бир қанча масалалар муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги биринчи масала – Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2017 йил 6 майдаги “Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлиги ва самарадорлигини оширишда маҳаллий ижро ҳокимияти ва иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси ҳақида туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Маъмуржон Темирбаев ахборот берди.

Ахборотда таъкидланганидек, давлат буюртмаси параметрларига кўра туманда 2019 йили 1 минг 286 та, шундан 1-ярим йилликда 569 та иш ўринларини ташкил этиш белгиланиб, амалда 708 та иш ўрни яратилди. Давлат бюртмасининг мақсадли прогнози 124 фоизга бажарилди. 2019 йилнинг ўтган даврида 3 минг 342  нафар норасмий фаолият кўрсатаётган ишчи ҳодимлар фаолияти легаллаштирилди. Ахборотда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича келгусида амалга ошириладиган ишлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

Сессияда “Амударё туманида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси нисбатан паст бўлган овул ва маҳаллаларда ўтказилган ўрганишлар давомида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш тўғрисида”ги масала юзасидан Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг Амударё туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Эркин Pажабов ахборот берди.

Шунингдек, Эркин Pажабов Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг Амударё туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан 2019 йилнинг 2-чорагида туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини ўрганиш натижалари ҳақидаги масала юзасидан ҳам ахборот берди.

Маълумки, Ўзбекистон Pеспубликаси Судьялар олий кенгашининг 2018 йил 14 сентябрдаги қарори билан “Суд раисларининг Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси, тегишли вилоят, туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашларига ахборот бериш тартиби” тасдиқланган. Мазкур тартибга мувофиқ сессияда фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш фаолиятига доир туман фуқаролик ишлари бўйича суди, иқтисодий суди ва маъмурий суди раиларининг ахборотлари тингланди.

Сессияда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари – ҳуқуқбузарликлар  профилактикаси бўлинмаси бошлиғи Азиз Қурбониязов ҳисобот берди.

Ҳисоботда ўтган йилнинг шу даврида барча йуналишлар буйича 46 та жиноят содир қилинган бўлса, 2019 йилнинг мос даври ҳолатига бу кўрсаткич 34 тани ташкил қилгани, туманда жиноятлар сони 12 тага камайгани қайд этилди. 

Депутатларга туман ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар содир қилинишининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Кун тартибидаги навбатдаги масалада Халқ депутатлари туман Кенгашининг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари масалалари бўйича доимий комиссияси фаолияти юзасидан доимий комиссия раиси ўринбосари Аширбай Қўшаевнинг ҳисоботи тингланди.

Сессияда шунингдек “Амударё тумани ҳокимининг 2019 йил 10 августдаги “2019 йилда туман маҳаллий бюджети даромадлар қисмининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан Хотира майдончаси мажмуасини қуриш ишларига маблағ ажратиш тўғрисида”ги қарорини тасдиқлаш масаласи муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги барча масалалар бўйича фаол муҳокамалар бўлиб ўтди ва халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Амударё тумани ҳокимлигининг ахборот хизмати.

Янгиликни бўлишинг: