"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

МАНҒИТ ИҚТИСОДИЁТ КОЛЛЕЖИ БИНОСИДА ЯНГИДАН ТАШКИЛ ЭТИЛГАН 82-УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

Туманимиздаги Манғит Иқтисодиёт коллежи биносида янгидан 82-умумтаълим мактаби ташкил  этилди. Коллежнинг ўқув-лаборатория жиҳозлари, спорт ва меҳнат таълими иншоотлари умумтаълим мактаблари дастурига мувофиқ тайёр ҳолатга келтирилди.

4сентябрь – Билимлар кунида янги 82-умумтаълим мактаби очилиши муносабати билан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда фахрий устозлар, маҳалла фуқаролар йиғини раиси, мактаб ота-оналар қўмитаси раиси, ота-оналар, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилар иштирок этдилар. Тадбирни мактаб директори З.Аҳманов очиб, янги ўқув йили бошланиши билан тадбир иштирокчиларини табриклади. Олмазор МФЙ раиси Бахтиёр Жуматов ва туман халқ таълими бўлими ходими Тамара Кенжаевалар сўзга чиқиши, барчани Билимлар куни билан муборакбод этдилар. Ўқувчилар Ватан ҳақидаги шеър, қўшиқ ва рақслари билан тадбир иштирокчиларини хушнуд этишди. 1-синф ўқувчиларига Президент совғалари тақдим этилиб, биринчи қўнғироқ чалинди. “Мустақиллик дарслари” ўтилиб, дарсларда ота-оналар ва фахрийлар ҳам иштирок этишди.

P.ЙЎЛДОШЕВА.

Янгиликни бўлишинг: