"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

Жорий йилнинг 8 ойида 1038 та янги иш ўринлари яратилди

Амударё туманида “2019 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастури”га асосан жорий йилнинг 8 ойида режадаги 1031 та ўринга 1038 та янги иш ўринлари яратилди.

“Бандлик” дастурига мувофиқ 2019 йилнинг 8 ойи давомида туманда аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига 3480 нафар фуқаро мурожаат қилган. Шу давр мобайнида аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ушбу фаол иш қидирувчилардан 2031 нафари, яъни 58,4 фоизи ишга жойлаштирилди, 1089 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди ва 112 нафари қайта ўқишга юборилди.

Шунингдек, туман ҳокими қарори билан тегишли корхона ва ташкилотлар ҳисобидан 2019 йил учун 81 та иш ўринларининг энг кам миқдори – квота белгилаб қўйилган бўлиб, 8 ой давомида 58 нафар фуқаро квота ўринларига ишга жойлаштирилди.

Шу давр мобайнида туманда 5 та иш ўринлари ярмаркалари ўтказилиб, уларда 293 нафар фуқаро иштирок этди. Ушбу бўш иш ўринлари ярмаркаларида 156 та корхона ва ташкилотлар томонидан фуқароларга 838 та иш ўринлари таклиф этилди.

Ярмаркаларда 143 нафар шахсларга ишга йўлланмалар берилди.

А.ЖУМАНИЁЗОВ.

Янгиликни бўлишинг: