"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

2019 ЙИЛДА ТУМАНИМИЗДА 17 ТА КЎП ҚАВАТЛИ УЙ-ЖОЙЛАPДА PЕКОНСТPУКЦИЯ ВА МУКАММАЛ ТАЪМИPЛАШ ИШЛАPИ БАЖАPИЛДИ

Туманда жорий йилда Инвестиция дастурига мувофиқ 17 та кўп қаватли уй-жойларда реконструкция  ва мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилиши режалаштирилган эди. Бунинг учун 2 млрд. 911 минг 8 млн. сўмлик маблағ ажратилди.

Pежага кўра Манғит шаҳрининг Янгиобод маҳалласи Гурлан кўчасида жойлашган 63-,64-,66-,67-,68-кўп қаватли уйларда “Жумуртов тех. Таъмир Сервис” МЧЖ томонидан 979 млн. сўмликдан зиёд маблағ эвазига мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди. Хусусан, ушбу уйларининг том қисми мукаммал таъмирланиб, олд қисми йўлакларини бетон қоплама билан қоплаш, уйлар деворлари пойдеворларини таъмирлаш, 5 та соябонли бостирмалар қуриш тўлиғи билан бажарилди.

Бойовул маҳалласи Қиличбой кўчасида жойлашган 37 а, 37 б, 37 г кўп қаватли уйлар эса “Амударё  СКБ” МЧЖ қурувчилари томонидан сифатли  таъмирланди ва ўзгача чирой касб этди. Шу кунгача бу уйларнинг том қисми мукаммал таъмирланди, олд қисми йўлаклари бетон қоплама билан қопланди, атрофига 3 та болалар майдончалари, 3 та соябонли бостирмалар қурилди. Жами 444 млн. 500 минг сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари сифатли бажарилгани туфайли ушбу кўп қаватли уйларда яшаш учун аҳолига қулай шароитлар яратилди.

Шунингдек, Янгиобод маҳалласининг  Амударё кўчасида жойлашган 25-,26-, 27-,Жумуртов кўчасида жойлашган 57-кўп қаватли уйларда “Санжар Диёр буилдинг” МЧЖ томонидан 680 млн. сўмлик, Гурлан кўчасида жойлашган 40-, 41-, 44-, Матбуотчилар кўчасида жойлашган 40-,41-кўп қаватли уйларда 807 млн. сўмликдан зиёд маблағ эвазига мукаммал таъмирлаш ва реконстукция қилиш ишлари бажарилиб, замонавий қиёфа касб этди ва ушбу кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчиларнинг яшаш шароитлари яхшиланишига эришилди.

Бу – кўп қаватли уй-жойларни мукаммал таъмирлаш ва реконструкция қилиш борасида 2019 йил учун белгиланган режалар тўлиғи билан адо этилди.

Ойгул PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: