"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

Ҳарбийлар ташаббуси билан Дурунки маҳалласидаги оилалар ҳолидан хабар олинди

Халқимизда бир-бирига меҳр-оқибат кўрсатиш, хайр-саховат қилиш азалий эзгу одат саналади. Айниқса, байрамлар арафасида ёши улуғ кексалар, юртга хизмати сингган фидойи инсонлар, бемор ва эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олиниб, турли совғалар улашилади.

Мустақилликнинг 28 йиллиги муносабати билан ҳам ана шундай хайрли ишлар амалга оширилди.

Байрам арафасида тумандаги ДХХ чегара постига қарашли “9202-Д” қисм ҳарбийлари ва чегара қўшинлари қўмондонлиги ташаббуси билан Дурунки маҳалласидаги чегарани қўриқлашда жамоатчилик асосида кўмаклашаётган юрт фидойилари ва эҳтиёжманд оилалар хонадонларига борилди.

Туман ҳокимлиги масъуллари, “9202-Д” қисм ҳарбийлари Э.Жўрабоев, Х.Синдаров, маҳалла раиси Ш.Жуманиёзовлар иштирокида ташриф буюрилган хонадонларга ҳарбийлар томонидан тайёрланган катта совғалар топширилди.

Кўрсатилган ғамхўрлик ва эътибордан барча оилалар ниҳоятда мамнун бўлдилар.

О.Худойберганова

Янгиликни бўлишинг: