"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

АМУДАPЁ ТУМАНИДА ХОТИН-ҚИЗЛАP БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЮЗАСИДАН БPИФИНГ ЎТКАЗИЛДИ

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партияси Амударё туман Кенгаши ва туман хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида имзоланган меморандум асосида Амударё туманида 2019 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли таъминлаш дастури асосида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича жорий йилнинг 8 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг ҳисобот брифинги ўтказилди.

Тадбирда Манғит шаҳри ва шаҳар атрофидаги маҳаллаларда яшаётган, бандлиги таъминланмаган хотин-қизлар ҳамда фуқаролар йиғинларида фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассислар иштирок этишди.

Брифингни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партияси туман Кенгаши аппарат раҳбари Муқаддас Бекназарова кириш сўз билан очди ва бошқариб борди.

Тадбирда туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази мутахассиси Боғдагул Матмуротованинг ҳисботи тингланди. Ҳисоботда кўрсатилишича 2019 йилда марказга мурожаат қилган 3480 нафар фуқародан 2031 нафари ишга жойлаштирилган бўлиб, шундан 834 нафарини ёшлар, 1012 нафарини хотин-қизлар ташкил қилган. Жорий йилда туманда 5 та бўш иш ўринлари ярмаркалари ташкил этилиб, уларда иштирок этган 156 та корхона-ташкилотлар томонидан 838 та  бўш иш ўринлари таклиф этилган ва 143 нафар фуқарога ишга йўлланмалар берилган. Шундан 42 нафарини ёшлар, 29 нафарини эса аёллар ташкил этган.

Брифинг иштирокчиларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Либерал демократик партияси Қорақалпоғистон Pеспубликаси Кенгаши Сиёсий таълим бўлими мудири Насиба Тўрамуродова “Сайлов кодекси ҳамда сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзусида, сўз юритди ва туман ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, катта лейтенант Дилафруз Шарипова ноқонуний миграция, жиноят кодекси ва одам савдоси ҳақида тушунчалар берди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партияси туман Кенгаши  аппарат раҳбари Муқаддас Бекназарова 2020 йилда мамлакатимизда уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига ёрдамлар кўрсатиш назарда тутилаётганлиги, эндиликда чет элда мушкул аҳволга тушиб қолган ёрдамга муҳтож меҳнат мигрантларининг “Labor migration” ягона меҳнат тизими доирасида масофавий мурожаат қилишлари мумкинлиги ҳақида гапирди.

Шунингдек, “Аму дизайни” масъулияти чекланган жамиятида фаолият кўрсатаётган Гулзода Юлдашева тадбир иштирокчиларини ўз фаолияти билан таништириб, дизайн бўйича ўқув курслари ташкил қилингунига қадар ишсиз қизлар учун бепул мастер класслар ташкил этилишини маълум қилди.

Брифинг охирида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олдилар.

А.ЖУМАНИЁЗОВ.

Янгиликни бўлишинг: