"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

ОТАБЕК PАҲИМБОЕВ – ОСИЁ ЁШЛАP КОНФЕPЕНЦИЯСИНИНГ ЭКОЛОГИЯ ЙЎНАЛИШИДА “ЭНГ ЯХШИ МАҚОЛА МУАЛЛИФИ” ВА “ЭНГ ФАОЛ PАИС ЎPИНБОСАPИ” НОМИНАЦИЯЛАPИ ҒОЛИБИ БЎЛДИ

Шу йилнинг 6-8 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида кўплаб оловқалб, ватанпарвар ёшларни ўз бағрига жамлаган Осиё ёшлар конференцияси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Ўзбек халқаро ҳуқуқ ассоциацияси ҳамкорлигида мамлакатимизда илк бор ўтказилган  бундай нуфузли анжуманда юртимизда ҳамда қўшни давлатларда фаолият кўрсатаётган олий таълим муассасаларининг фаол ва иқтидорли талабалари 6 та йўналиш бўйича ўз билимларини синовдан ўтказдилар.

Конференция иштирокчилари сафида Қиличбой овулининг юқори қишлоқ маҳалласида туғилиб ўсган, ҳозир Қорақалпоқ давлат университетининг география ва табиий ресурслар факултетининг   3 курсида таҳсил олаётган Отабек Pаҳимбоев ҳам бор. У ёшлар учун ўз иқтидорларини намойиш этиш имконияти яратилган анжуманда экология йўналиши бўйича қатнашди ва бу борадаги “Энг яхши мақола муаллифи” ҳамда “Энг фаол гуруҳ раиси ўринбосари” номинациялари бўйича халқаро даражадаги сертификатлар билан тақдирланди. У раис ўринбосари бўлган экология гуруҳи “Ўзбекистонда экологик маданиятни ошириш ва яшил иқтисодиётга ўтишнинг 5 йиллик давлат дастури”  мавзусида ишлаган лойиҳаси “Энг яхши лойиҳа” деб баҳоланди ва фахрли биринчи ўринни эгаллади.

–  Конференциядан олган таассуротларимни сўз билан ифодалай олмайман. Гуруҳимиз ишлаб чиққан лойиҳа биринчи ўринга муносиб кўрилганини, экологик вазиятни яхшилашга қаратилган таклифларимизга  юқори  баҳо берилгани бизни жуда руҳлантирди. Келгусида буларга эътибор қаратилишига ишончимизни оширди – дейди Отабек Pаҳимбоев.

Анжуман тугагач, Олий мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, Ўзбекистон Экологик партияси марказий Кенгаши  раиси Б. Алихонов ёшлар билан  учрашиб, суҳбатлашди. Шу ернинг ўзида бир гуруҳ ёшлар Ўзбекистон Экологик Ҳаракати жамоатчи инспектори қилиб ишга олинди. Отабек Pаҳимбоев ҳам Қорақалпоғистон Pеспубликаси бўйича вакил қилиб тайинланди. Уларга шу ернинг ўзида гувоҳнома ҳам тақдим этилди.

Отабек Pаҳимбоев эришган ютуқлар биз илк босқич талабаларини ҳам қунт билан ўқиб ўрганишга,  интилишга даъват этади. Зеро, бизнинг юртимизда ҳар бир ёшнинг ўз иқтидорини намойиш этиши учун барча шароитлар муҳайё.

Севара Исмоилова
ҚДУ 1-босқич талабаси.

Янгиликни бўлишинг: